MLS'нинг уч клуби Киран Гиббсга қизиқмоқда
13 фев 2021 16:14
Янгиликлар
MLS'нинг уч клуби Киран Гиббсга қизиқмоқда
"Вест Бромвич" ҳимоячиси Киран Гиббс ёзда Америкага йўл олиши мумкин.
Футболчига MLS'нинг бир нечта клублари қизиқиш билдирмоқда. Ҳимоячи учун курашда етакчилар "Ди Си Юнайтед" ва "Нью-Йорк Ред Буллз" ҳисобланади. "Интер Майами" эса уларга рақобат туғдиради.
31 ёшли англиялик футболчининг трансфер нархи 3,2 миллион еврони ташкил этади. Шартнома жорий йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
Гиббс жорий мавсум Англия чемпионати доирасидаги 11та ўйинда майдонга тушиб, 1та қизил карточка олди. Ўйинчи Лондоннинг "Арсенал" клуби тарбияланувчиси ҳисобланади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Ла Лига. "Барселона" муҳим учрашувда "Атлетико"ни мағлубиятга учратди
Суперлига: Мухлис йиғиш бўйича етакчи "Нефтчи", "Бунёдкор" охирги ўринда
Фикрлар