МЛС Кубоги финали. Бэйлнинг 120+8-дақиқадаги голи жамоасини мағлубиятдан қутқарди ва чемпион пенальтилар сериясида аниқланди
06 ноя 2022 07:40
Янгиликлар
МЛС Кубоги финали. Бэйлнинг 120+8-дақиқадаги голи жамоасини мағлубиятдан қутқарди ва чемпион пенальтилар сериясида аниқланди
МЛС Кубоги финалида “Филадельфия Юнион” ҳамда “Лос-Анжелес ФК” ўзаро тўқнаш келди.
Учрашувнинг асосий бўлимида 2:2 ҳисоби қайд этилди. 120+4-дақиқада Жек Эллиот рақиб дарвозасини ишғол этиб, “Филадельфия Юнион”га ғалаба келтиришга яқиндек кўринганди. Аммо захирадан ўйинга қўшилган Гарет Бэйл 120+8-дақиқада Диего Паласиоснинг қанотдан узатган тўпини боши билан рақиб дарвозасига жойлаб қўйди. Шу тариқа, ғолиб номи пенальтилар сериясида аниқланди. Унда “Лос-Анжелес ФК” омадли чиқди ва 3:0 ҳисобида зафар қучиб, бош соврин эгасига айланди.

Аввалроқ, Карлос Вела, Жоржио Кьеллини, Гарет Бэйл ва Кристиан Тельо каби кўпчиликка таниш футболчилар эга жамоа МЛС мавсумий турнири ғолиблигини қўлга киритганди.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Элит ОЧЛ. "Насаф" ўз майдонида Ҳамробеков тўп тепаётган "Трактор"га ютқазди
МЛС. Мессининг супер ўйини "Интер Майами"ни ярим финалга олиб чиқди
Винисиус "Реал"дан йилига 30 млн. евро талаб қиляпти, аммо "Реал"...
Ла Лига. "Реал" "Эльче" билан ўйинда қоқилди, аммо биринчи ўринда қолди — "Барселона" билан орадаги фарқ 1 очко
Фикрлар