"Mixed zone". Муҳаммадқодир Ҳамралиев: "Тезкор гол вазифамизни анча осонлаштирди"

Iskandarov Abdulaziz
5 июн 2022
Ғалабали ўйиндан интервьюларни эътиборингизга ҳавола этиб боряпмиз.

Қатарга қарши кечган учрашувдан сўнг (6:0) терма жамоамиз ҳимоячиси Муҳаммадқодир Ҳамралиевнинг фикрлари билан қизиқдик. 


"Яхши ўйин ўтказдик. Ҳужумчилар яхши ўйнагани боис биз ҳимоячиларга деярли иш топилмади. Чунки тўпни кўпроқ олдинги чизиқда назорат қилдик. Тезкор гол вазифамизни анча енгиллаштирди. 

Бугун кўпроқ узун паслар билан ҳаракати қилдик. Мураббийимиз рақибдан келиб чиқиб тактика танлади. Қатар прессинг уюштириб кўрди.  Биз эса битта узатма билан ҳужумга ўтдик. Қайсидир маънода ғалаба тўғри танланган услуб самарасидир",- дейди Муҳаммадқодир Ҳамралиев.


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: Championat.asia