UZ

Сўнгги янгиликлар

23:54Суперлига. "Пахтакор" ўз майдонида "Насаф"ни мағлуб этган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 23:37"Пахтакор" 7 ўйин деганда Суперлигада "Насаф"ни мағлуб этди  2 23:13Дуайт Йорк "Юнайтед"да Шешконинг ўрнига кимни ўйнатиш кераклигини айтди  0 22:50Каррагер "Ливерпуль" ҳақида: "Мавсумни тўлақонли пароканда қилиш учун марказий ҳимоячи жароҳат олса бўлгани"  0 22:16Жорди Альба: "Ямал ва Мессини солиштириш нотўғри"  0 21:54Камолиддин Тожиев: "Мухлисларга ёқадиган ўйин бўлди"  2 21:39Рўзиқул Бердиев "Пахтакор" майдонидаги мағлубиятдан кейин нималар деди?  32 21:21Аденис Шала: "Пахтакор"дан яхшироқ ўйнадик"  5 20:59Игорь Сергеев: "Мавсумни муносиб якунлаш керак"  3 20:39"Сурхон"нинг футболчилари олдида қарзлари бор  14 20:19Суперлига. "Пахтакор" "Насаф"ни мағлуб этиб, турнир жадвалида ортда қолдирди  169 20:05Суперлига. "Сурхон" – ОКМК 0:0  0 19:47Бьелса Уругвай терма жамоасини тарк этиши мумкин  1 19:18Миржалол Қосимов жамоасининг ушбу мавсумдаги ўйинларига неча баҳо қўйди?  4 19:05Февзи Давлетов: "Бу каби баҳсларда кўп ҳам вазиятлар яратилмайди"  0

Миср U23 устози: "Биз Ўзбекистон терма жамоасининг Олимпиадага чиқишига ишонамиз" Янгиликлар

Миср U23 устози: "Биз Ўзбекистон терма жамоасининг Олимпиадага чиқишига ишонамиз"

Ўзбекистон U23 ҳамда Миср U23 ўртасидаги ўртоқлик баҳсидан (1:2) сўнг мисрликлар устози Рожерио Микале матбуот анжуманида иштирок этди.

Рожерио Микале: "Бугунги баҳс курашларга бой бўлди. Жамоам ўйинидан мамнунман. Рақиб яхши ҳаракат қилди. Бироқ Миср ғалаба учун кўпроқ ҳаракат қилди."

Билол Мазҳер: "Мураббий ҳаммасини айтиб ўтди, бизда яхши имкониятлар бўлди. Рақибимизда ҳам вазиятлар юзага келди, аммо имкониятлардан биз кўпроқ фойдалана олдик. Қизил карточка ўйинга таъсир қилди. Шундан сўнг янада яхши ўйнаб, ўзимиз учун керак бўлган натижани қўлга киритдик".


- Ўзбекистон U23 терма жамоасининг кучли ва кучсиз томонларини айтиб бера оласизми?

- Ўзбекистон тезкор жамоа, қарши ҳужумда яхши ҳаракат қилади, баҳсни назорат қилиб ўйнайди. Футболчиларнинг жисмоний ҳолати яхши. Ҳар бир жамоада камчиликлар бор, аммо улар ҳақида гапирмоқчи эмасман. Яхши ўйин намойиш қилдик деб ўйлайман.

- Ушбу баҳсда ишлаган ҳакамга икки жамоа устозлари ҳам эътироз билдиришди. Унга беш баллик тизимда неча баҳо берган бўлардингиз?

- Ҳакамлик ҳақида гапиришни ёмон кўраман. Тўғри, Ўзбекистон олган қизил карточка уларнинг ўйинига таъсир қилди. Аммо ҳакамлар ҳам одам, улар ҳам хато қилади.

- Ўзбекистон олимпия терма жамоаси билан Олимпиада тўқнаш келишни хоҳлаган бўлармидингиз?

- Шундай бўлишига умид қиламан. Биз Ўзбекистон терма жамоасига ишонамиз.

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика