Миср терма жамоаси аъзоси жуда кулгили ҳолатда жароҳат олди

Narzulla Saydullayev
26 янв 2024
25 ёшли Имом Ашур машғулотлар вақтида сальтони амалга оширмоқчи бўлганида ерга ноқулай йиқилди ва унга бош мия чайқалиши ташхиси қўйилди.

Футболчи зудлик билан шифохонага олиб борилди ва барча тиббий кўриклардан ўтказилди.

Маълумот учун, Мисрнинг "Ал Аҳли" клуби аъзоси Африка миллатлар кубоги гуруҳ босқичидаги учала ўйинда ҳам майдонга тушганди.

Эслатиб ўтамиз, Африка миллатлар кубоги 1/8 финалида Миср терма жамоаси ДР Конго билан ўйнайди. Учрашув 28 январь куни бўлиб ўтади.



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: rmcsport.bfmtv.com