UZ

Сўнгги янгиликлар

07:54"Барселона" президентлик сайловлари натижаларини эълон қилди  1 07:30"Пахтакор" Суперкубокдаги ҳакамлик устидан шикоят киритди  12 02:42А Серия. "Комо" "Рома"ни мағлуб этди, "Милан" эса муҳим ўйинда мағлубиятга учради  3 01:52Иброҳимҳалил Йўлдошев: "Кучли жамоа ютди. Янги мураббий келди ва тактикамиз ўзгарди"  4 01:44Стипе Перица: "Мавсумни соврин ва учта ғалаба билан бошлаш ёқимли"  1 01:30Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" – "Пахтакор" 1:0  1 01:16Ислом Исмоилов: "Мен ҳақимдаги ноўрин фикрларга меҳнатим ва натижа билан жавоб бераман"  34 01:09"Нефтчи" Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби! Тақдирлаш маросимидан эксклюзив ГАЛЕРЕЯ  6 01:04Фарруҳ Сайфиев: "Фарғона халқи учун биринчи Суперкубок"  1 00:43Ўзбекистон Суперлигаси: 4-тур учрашувларини бошқарадиган ҳакамлар маълум бўлди  1 00:10Ла Лига. "Барселона" — "Севилья" 5:2  6 23:55АПЛ. "Ливерпуль" "Тоттенхэм"га қарши ўйиннинг 90-дақиқасида тўп ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан чиқарди  25 23:03Мбаппе "Реал"нинг Чемпионлар Лигаси 1/8 финалидан ўрин олган "Манчестер Сити"га қарши жавоб ўйинида асосий таркибда майдонга тушмайди  17 22:51Камолиддин Тожиев: "Бугун бизнинг кунимиз эмас экан"  22 22:10Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди  80

Миржалол Қосимов: "Таркиб ва тактика танлашда хато қилдим" Янгиликлар

Миржалол Қосимов: "Таркиб ва тактика танлашда хато қилдим"

Ғузорда “Шўртан” ва “Бунёдкор” жамоалари ўртасида ўтган учрашув якунига етгач, дастлаб журналистларга ўз фикрларини меҳмонлар устози билдирди.
Ғузорда қийин учрашув ўтказдик. Негаки, “Шўртан” ҳам ўзига хос жамоа ва буни ортиқча изоҳлашга ҳожат йўқ. Шундай бўлса-да, чемпионлик учун кураш олиб бораётган жамоа сифатида рақибга очко улашишга ҳаққимиз йўқ эди. Афсуски, бугун ўзимиз учун қимматли бўлган очколарни бой бердик. Лекин олдимизда ҳали ўйинлар бор ва биз навбатдаги учрашувларда максимал даражада ҳаракат қилиб борамиз.

-Бугун “Бунёдкор”нинг ғалаба қозонишига нима етишмади?
-Энг биринчи галда таркиб ва ўйин тактикасини танлашда хато қилдим. Кейин эса йигитларни ўйинга яхши тайёрлай олмадим. Масаланинг яна бир жиҳати шундаки, чемпионлик учун асосий даъвогар бўлган “Бунёдкор”га қарши ҳар қандай жамоа бир неча карра ортиқча куч билан тўп суришга, қаршилик қилишга интилади. Бугун биз “Шўртан” жамоаси мисолида бу ҳолатга яна бир бор гувоҳ бўлдик.

-Очко йўқотилиши шогирдларингиз кайфиятига қанчалик тарзда салбий таъсир кўрсатиши мумкин?
-Аввало ўтган ўйинни тезроқ унутишга ҳаракат қиламиз. Ҳаёт тўхтаб қолмайди. Йигитларни кайфиятини кўтарган ҳолда навбатдаги учрашувларга ҳар доимгидек тайёргарликни сусайтирмай олиб борамиз. Олдимизда чемпионатнинг “Навбаҳор”га қарши ўйини ва мавсумнинг энг муҳим беллашувларидан бири – мамлакат Кубоги учун “Насаф” билан “тўқнашувимиз” кутиб турибди. Бунга йигитлар билан профессионал тарзда ёндошиб, иш олиб борамиз.

-Мутахассис сифатида аутсайдерлар қаторида бораётган бугунги рақиб жамоанинг ҳолатини қандай баҳолайсиз. Нима деб ўйлайсиз “Шўртан” олий лигада қолиш масаласини ижобий ҳал қила оладими?
-Ташқаридан баҳо бериш осон иш эмас. Шунга қарамай “Шўртан”нинг ўйини менга ёқди. Таркибда яхши футболчилар борлиги кўриниб турибди. Аммо жамоа сўнгги ўйинларда қимматли очколарни бой бериб қўйди. Мисол учун ўз майдонида “Динамо” билан дуранг ўйнади, “Навбаҳор” ва сафарда “Бухоро”га мағлуб бўлди. Бундай ҳолатда тезроқ чиқиб кетилса ва кейинги учрашувларда бугунгидек ўйин намойиш этилса, “Шўртан” элитада қолиш масаласини ўзи учун ижобий ҳал этиши, албатта мумкин.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика