Миржалол Қосимов: "Искандеровдан яхши футболчи чиқади"
15 авг 2013 11:11
Янгиликлар
Миржалол Қосимов: "Искандеровдан яхши футболчи чиқади"
Туркия терма жамоасига қарши кечиши лозим бўлган ўйин бекор бўлгач, Миржалол Қосимов олимпия терма жамоаси вакилларини тўплаган ҳолда кичик йиғин ўтказди. Бу тажриба амалда ўз фойдасини берган эди. Бир томондан Туркия билан ўйин қолдирилгани ёмон бўлмади. Агар Туркия билан ўйнаганимизда Жамшид Искандеровга жой топилмаган бўлар эди. Бугун эса Миржалол Қосимов ўзи учун янги футболчини кашф қилди десак ҳам бўлаверади.
"Искандеров яхши футболчи эканлигини кўриб турибмиз. Энг мухими у калла билан ўйнаяпти. Тез фикрлайди ва керак ерда ҳозир бўлади. Атрофдаги гап сўзлардан ҳаволаниб кетмаслиги керак. Ҳали у ҳақда кўп гапиришади. Бунинг учун у янада яхшироқ ишлаши лозим", - дейди Миржалол Қосимов.
Мураббийнинг йиғин борасидаги фикри қуйидагича кўриниш олди:
- Имкониятимиздан келиб чиқиб йиғин ўтказдик. Бир томондан ёшларни синаб олганимиз яхши бўлди. Иордания билан бўлиб ўтадиган учрашув олдидан бир ҳафталик йиғин ўтказилади ва унда бугун ўзларини кўрсатган футболчилар МТЖнинг асосий таркиб вакиллари билан бирга машғулот ўтказишади.
Фикрлар