UZ

Сўнгги янгиликлар

02:58Ла Лига. "Реал" "Леванте" қаршисида ожиз қолди  107 02:51А Серия. "Милан" яна очко йўқотди  3 01:24Неймар Францияда узоқроқ муддатга қолиши мумкин  5 01:12Месси "гол+пас" тизимида 1000лик довонни забт этди  20 00:54Ўртоқлик учрашуви. "Спартак" - "Пахтакор" 4:0  2 00:45Ла Лига. "Сосьедад" – "Валенсия" учрашувида 3та гол урилди  2 00:34Бундеслига. "Шальке" ўз майдонида шарманда бўлди  4 00:24АПЛ. Турнинг марказий учрашувида Гвардиола шогирдлари зафар қучишди  43 00:12А Серия. Ибрагимович "Фиорентина"га қарши баҳсни асосий таркибда бошлайди  4 00:05Спортчилар ижтимоий тармоқларда  1 00:04Ла Лига. "Леванте" – "Реал". Асосий таркиблар билан танишинг  44 23:56А Серия. "Ювентус" мутлақ аутсайдердан битта тўп фарқи билан устун келди  11 23:31Роналду фаолиятидаги 1000-баҳсда рақиб дарвозасини ишғол қилди  11 23:10Месси яна бир рекорд ўрнатди  14 22:54Туғилган кунда бўйинбоғ совға қилишга мажбур бўлган "Пахтакор"нинг "Спартак"ка қарши ўйини ҳақида  30

Мирзаҳаким Тўхтамирзаевнинг ўзбекистонлик футболчилардан тузган “Орзулар терма жамоаси” (4-соннинг давоми) Янгиликлар

Мирзаҳаким Тўхтамирзаевнинг ўзбекистонлик футболчилардан тузган “Орзулар терма жамоаси” (4-соннинг давоми)

Аввалроқ, таниқли спорт шарҳловчиси Мирзаҳаким Тўхтамирзаевнинг талқинига кўра жаҳон юлдузларидан (1990–…) тузилган “Орзулар терма жамоаси”ни эътиборингизга тақдим қилгандик.

Энди эса анъанага мувофиқ ўзбекистонлик футболчилардан (1992–…) иборат рамзий терма билан таништириб ўтамиз.

“Орзулар терма жамоаси” (Ўзбекистон)

Схема: 4-3-3

Дарвозабон – Игнатий Нестеров;

Ҳимоячилар – Виталий Денисов, Андрей Фёдоров, Асрор Алиқулов, Виктор Карпенко;

Ярим ҳимоячилар – Миржалол Қосимов, Одил Аҳмедов, Сергей Лебедев;

Ҳужумчилар – Максим Шацких, Александр Гейнрих, Игор Шквирин.

МУРАББИЙ: Равшан Ҳайдаров.

Захирадагилар: Павел Бугало (дарвозабон), Сервер Жепаров (ярим ҳимоячи), Тимур Кападзе (ярим ҳимоячи), Анвар Солиев (ҳужумчи), Азамат Абдураимов (ҳужумчи), Элдор Шомуродов (ҳужумчи).

Дарвозабон:

Игнатий Нестеров (36 ёш) –  "Локомотив" (Тошкент) жамоаси аъзоси. Ҳозирча Ўзбекистон МТЖ таркибидаги сўнгги ўйини Осиё Кубоги-2019 1/8 финали доирасида ўтказилган Австралияга (0:0, пен. 2:4) қарши баҳсга тўғри келади. Умуман, Нестеров бош жамоа дарвозасини 105 ўйинда ҳимоя қилган. У 5та қитъа биринчилигида (2004, 2007, 2011, 2015, 2019) иштирок этган осиёлик ягона футболчи ҳисобланади. Осиё Кубоги-2011да кучли тўртталикка кирган.


Ҳимоячилар:

Виталий Денисов (32 ёш) – Россиянинг “Рубин” жамоаси аъзоси. 2006-йил бош жамоа сафида дебют учрашувини ўтказган. Ҳозирча терма либосида охирги ўйини 2018-йилнинг сентябрида Эронга қарши ўртоқлик баҳсига (0:1) тўғри келади. Умуман олганда эса Денисов термада 72 ўйинда қатнашиб, рақиблар дарвозасини бир бора ишғол этишга муваффақ бўлган. 2013-йил Ўзбекистонда йил футболчиси дея тан олинган. 

Андрей Фёдоров (48 ёш) – фаолиятини якунлаган. 1994-2006 йиллар оралиғида миллий жамоа сафида ҳаракат қилган ва 65 баҳсда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 7 бора ишғол этган. Фёдоров 65та ўйиннинг 61тасида (!) тўлиқ ўйнаган. 4та учрашувда асосий таркибда майдонга тушиб, ўйин давомида бошқа футболчига алмаштирилган. 1994-йил Хиросимада бўлиб ўтган Осиё ўйинлари чемпиони.

Асрор Алиқулов (41 ёш) – фаолиятини якунлаган. 1999-2008 йиллар оралиғида миллий жамоа сафида ҳаракат қилган ва 63 баҳсда майдонга тушган. Алиқулов “Пахтакор” билан кетма-кет беш йил (2003, 2004, 2005, 2006, 2007) Ўзбекистон чемпионати ғолиблигини ҳамда мамлакат кубогини қўлга киритиб, қаторасига икки мавсум (2002/2003, 2003/2004)  Осиё Чемпионлар Лигасининг ярим финалига қадар етиб борган. Терма жамоа сафидаги 63та баҳсда 5 марта огоҳлантириш олган ва бирон марта ҳам майдондан четлатилмаган.  

Виктор Карпенко (42 ёш) – фаолиятини якунлаган. 2003-2014 йиллар оралиғида миллий жамоа сафида ҳаракат қилган ва 61 баҳсда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 4 бора ишғол этган. У терма жамоа сафида атиги бир марта огоҳлантирилган. Карпенко ўзининг илк ва ягона сариқ карточкасини 2009 йилда ЖЧ-2010 саралашида Баҳрайнга қарши ўйинда олган. Осиё Кубоги-2011да кучли тўртликка кирган.  


Ярим ҳимоячилар:

Одил Аҳмедов (31 ёш) – Хитойнинг “Шанхай СИПГ” жамоаси аъзоси. 2007-йил бош жамоа сафида дебют учрашувини ўтказган ва ҳозирга қадар фаолиятини давом эттирмоқда. Терма либосида 102 ўйинда иштирок этиб, 20та гол киритган. 6 карра (рекорд: 2009, 2011, 2014, 2015, 2016, 2018) Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси дея эътироф этилган. Шунингдек, “Aнжи” (2011) ҳамда “Краснодар” (2015) сафида мавсумнинг энг яхши футболчиси бўлган. Ўзбек футболи тарихидаги трансфер нархи энг қиммат (“Transfermarkt” ҳисоб-китобига кўра 2011 йил – 9 млн. евро) бўлган футболчи. Осиё Кубоги-2011да кучли тўртталикка кирган. 

Миржалол Қосимов (49 ёш) – фаолиятини якунлаган. 1992-2005 йиллар оралиғида миллий жамоа сафида ҳаракат қилган ва 67 баҳсда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 31 бора ишғол этган. 4 карра (1993, 1998, 2001, 2004) Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси дея эътироф этилган. Ўсмирлар ўртасида икки карра (1987, 1988) Европа ҳамда жаҳон (1987) чемпиони. 1994-йил Хиросимада бўлиб ўтган Осиё ўйинлари чемпиони. Қўшимча сифатида, Қосимов “Спартак Aлания” сафида УЕФA Кубоги (ҳозирги Европа Лигаси) 1995/96 йилги мавсум саралаши доирасида “Ливерпуль” (1:2) дарвозасини жаримадан чиройли тарзда ишғол етганди.

Сергей Лебедев (50 ёш) – фаолиятини якунлаган. 1994-2001 йиллар оралиғида миллий жамоа сафида ҳаракат қилган ва 33 баҳсда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 10 бора ишғол этган. 1994-йил Хиросимада бўлиб ўтган Осиё ўйинлари чемпиони. Маълумот ўрнида, Лебедев футболчилик фаолияти давомида жаҳон юлдузлари таркибида майдонга тушган ягона ўзбекистонлик ҳисобланади.


Ҳужумчилар:

Игор Шквирин (56 ёш) – фаолиятини якунлаган. 1992-2000 йиллар оралиғида миллий жамоа сафида ҳаракат қилган ва 31 баҳсда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 20 бора ишғол этган. 1994-йил Хиросимада бўлиб ўтган Осиё ўйинлари чемпиони ва мусобақанинг энг яхши футболчиси дея тан олинган. “Днепр” (Украина) сафида СССР (1988), “Паханг” таркибида Малайзия (1995), “Пахтакор” сафида Ўзбекистон (1998) ҳамда “Мохун Баган” таркибида эса Ҳиндистон (2000) чемпионатларининг титулларини қўлга киритган. СССР биринчи лигаси (1990, 37 гол), Осиё ўйинлари (1994, 8 гол), Ўзбекистон чемпионати (1996, 22 гол) ҳамда Ҳиндистон миллий футбол лигасида (2000, 11 гол) тўпурар бўлган.

Максим Шацких (41 ёш) – фаолиятини якунлаган. 1999-2014 йиллар оралиғида миллий жамоа сафида ҳаракат қилган ва 61 баҳсда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 34 бора (рекорд) ишғол этган. 4 карра (2003, 2005, 2006, 2007) Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси дея эътироф этилган. ЕЧЛ тарихида осиёлик иккинчи (11 гол билан) рақамли тўпурар. “Супер Макс” ЕЧЛда “Байер”, ПСВ, “Реал”, “Ньюкасл”, “Андерлехт”, “Ювентус”, “Рома”, “Арсенал” каби жамоалар дарвозасига тўп киритган. Осиё Кубоги-2011да кучли тўртликка кирган.

Александр Гейнрих (35 ёш) – фаолиятини якунлаган. 2002-2017 йиллар оралиғида миллий жамоа сафида ҳаракат қилган ва 98 баҳсда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 31 бора ишғол этган. 2002 йил Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси номига сазовор бўлган. Осиё Кубоги-2011да кучли тўртликка кирган. Ўзбекистон (“Пахтакор”), Россия (ЦСКA) ҳамда Қозоғистон (“Aктобе”) чемпионатларида олтин медалларни қўлга киритган.


Мураббий:

Равшан Ҳайдаров (58 ёш) – ҳозирда Ўзбекистон ОТЖ катта мураббийи. 2002 йилда Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди. 2004 йилда Ҳайдаров ва Юрген Гёде бошчилигидаги бош жамоа Осиё Кубогида чорак финалга қадар етиб борган. 2014 йилда Ўзбекистон ёшлар (U-19) терма жамоасига устози сифатида ишлаган. Шубҳасиз, мураббий сифатидаги унинг энг катта ютуғига 2018 йили Хитойда ўтган U-23 Осиё чемпионати ғолиблигидир. Шу йили Осиёнинг энг яхши уч мураббийи қаторига кирган. Маълумот ўрнида, у 1999 йил Германиянинг "Лейпциг" клубида мураббийлик малакасини оширган.

Захирадагилар: 

Павел Бугало (дарвозабон, 45 ёш) – фаолиятини якунлаган. 1995-2007 йиллар оралиғида миллий жамоа дарвозасини (40 ўйинда) ҳимоя қилган. Икки бора (1996, 1997) Ўзбекистонда йил футболчиси номига сазовор бўлган. 

Сервер Жепаров (ярим ҳимоячи, 37 ёш) – фаолиятини якунлаган. 2002-2017 йиллар оралиғида миллий жамоа сафида ҳаракат қилган ва 128 баҳсда (рекорд) майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 25 бора ишғол этган. Икки марта Осиёнинг энг яхши футболчиси деб топилган. Шунингдек, 2 бора Ўзбекистонда йил футболчиси номига сазовор бўлган. Осиё Кубоги-2011да кучли тўртликка кирган.

Тимур Кападзе (ярим ҳимоячи, 38 ёш) – фаолиятини якунлаган. 2002-2015 йиллар оралиғида миллий жамоа сафида ҳаракат қилган ва 119 баҳсда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 10 бора ишғол этган. Осиё Кубоги-2011да кучли тўртликка кирган. 

Анвар Солиев (ҳужумчи, 41 ёш) фаолиятини якунлаган. 2001-2009 йиллар оралиғида миллий жамоа сафида ҳаракат қилган ва 44 баҳсда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 8 бора ишғол этган. “Пахтакор” сафида Ўзбекистон чемпионатида энг кўп (86 бора) дарвозани ишғол қилган футболчи. Шунингдек, Ўзбекистон чемпионлиги (12) ҳамда мамлакат кубогини (9) энг кўп қўлга киритган ўйинчи ҳам айнан Анвар Солиевдир. Кўпчилик мухлисларнинг ёдида у “сеҳрли таёқча” номи билан йодда қолган.

Элдор Шомуродов (ҳужумчи, 24 ёш) – Россиянинг “Ростов” жамоаси аъзоси. Термадаги дебютини 2015-йил ЖЧ-2018 саралашидан ўрин олган Яманга қарши баҳсда (1:0) ўтказган. Шомуродов ҳозирга қадар бош жамоа либосида 42 ўйинда қатнашиб, 19 бора рақиблар дарвозасини ишғол этди. Элдор 2019 йил бош жамоа сафида 13та гол уриб, энг яхши кўрсаткични кўрсатди. 

Азамат Абдураимов (ҳужумчи, 53 ёш) – фаолиятини якунлаган. 1992-1997 йиллар оралиғида миллий жамоа сафида ҳаракат қилган ва 22 баҳсда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 11 бора ишғол этган. 1994-йил Хиросимада бўлиб ўтган Осиё ўйинлари чемпиони.

P.S. “Орзулар терма жамоаси” лойиҳасининг кейинги қаҳрамони ким бўлишини хоҳлар эдингиз?

“Орзулар терма жамоаси” (жаҳон). 1-сон. Даврон Файзиев.

“Орзулар терма жамоаси” (Ўзбекистон). 1-сон. Даврон Файзиев.

“Орзулар терма жамоаси” (жаҳон). 2-сон. Хайрулла Ҳамидов.

“Орзулар терма жамоаси” (Ўзбекистон). 2-сон. Хайрулла Ҳамидов.

“Орзулар терма жамоаси” (жаҳон). 3-сон. Диёр Имомхўжаев.

“Орзулар терма жамоаси” (Ўзбекистон). 3-сон. Диёр Имомхўжаев.

 “Орзулар терма жамоаси” (жаҳон). 4-сон. Мирзаҳаким Тўхтамирзаев.

Муаллиф : Eldor Akmurzayev
Рейтинг: +19   

Фикрлар

+5   
21 дек 15:30:31
Bunyodbek Qalandarov
Murabbiy Ravshan Haydarov gap yuq
+4   
21 дек 15:55:14
TemurxanUzb
Tarkib tanlashda murabbiylardanxam kuchli ekan.
+2   
21 дек 16:40:47
Диёрбек мю
Мирзахаким ака илтимос футбол шархлашга кайтинг
+2   
21 дек 15:40:38
Badjio
Мирзахаким ака жахон термасидаям узимизни термагаям муносиб уйинчиларни танлабтилар гар йук
   
22 дек 10:06:10
Согдиана Джизак
Орзулар термасини ахволини кара
   
21 дек 21:46:22
Man U
“Орзулар терма жамоаси” (Ўзбекистон)

Схема: 4-3-3

Дарвозабон – Павел Бугало;

Ҳимоячилар –Фарход Магамедов, Геннадий Денисов, Андрей Фёдоров, Виталий Денисов;

Ярим ҳимоячилар – Миржалол Қосимов, Одил Аҳмедов, Сергей Лебедев;

Ҳужумчилар – Максим Шацких, Олег Шацких, Игор Шквирин.

МУРАББИЙ: Махмуд Рахимов.

Захирадагилар: Игнатий Нестеров (дарвозабон), Асрор Алиқулов (химоячи), Виктор Карпенко, Александр Пашинин (химоячи ), Сервер Жепаров (ярим ҳимоячи), Тимур Кападзе (ярим ҳимоячи), Зафар Мусабоев (ҳужумчи), Азамат Абдураимов (ҳужумчи), Элдор Шомуродов (ҳужумчи).

   
21 дек 18:33:09
LAZIZ4IK
agar shu tarkib xozir bulganda aniq jaxon chempionatiga chiqardi va boshqa jamoalarga jiddiy qarshilik qilolardi
   
21 дек 16:54:23
Мирзохид Рахимов
Воооооооооой дод Лебедев!!!!
   
21 дек 16:54:10
mamurjon xalilov
Одамларга хам хайронман. Узбекистон орзулар жамоасини танлашни хожати йук.чунки 94- йилги каманда энг кучлиси булган. Уша жамоасини хозирги Россияни хам бемалол ютарди.факат кейинги футболчиларимиздан денисов , Ахмедов кабилар заменага лойик холос. Буни уша пакаления ишкибозлар билади.
   
21 дек 16:48:08
Emireyts
Bu tarkib bir vaqtning o'zida o'ynaganda osiyoda kamida N2 bop yurarmidik
   
21 дек 16:47:27
Abdunazar
Mirzahakim.aka Tuhtamirzayev, yana Liverpulni o'yinlarini sharxlang.
   
21 дек 16:40:40
SNAYPER 10
Ноколай Ширшов колиб кетибти таркибда
   
21 дек 16:35:01
Abdunazar
Bu 4-3-3 Liverpulni uslubi-ku! Ajoyib.
   
21 дек 16:13:50
Karshi_NASAF_Karshi
ASSALOMU AKAYKUM XIRMATLI CA XODIMLARI !
SIZLARSAN ILTIMOS SHU INSON HAQIDA HAM KUPROQ MA'LUMOT YOZINGLAR, MIRZAHAKIM AKA FUTBOL SHARXLASH BUYICHA UZBEKISTONDA N_1 SHARXLOVCHI MAN UCHUN. MILLIY JAMOAMIZ UYNAYDIGAN UYINLARNI MIRZAHAKIM AKA SHARXLASIN.
MAN DAM OLIB FUTBOL KUTAMAN SHU INSON SHARXLASA.

TARKIB TANLASH HAM SUPER TANLOV BUPTI.

OLDIMDAN RAHMAT SIZLARGA
   
21 дек 16:11:27
SunnatillayevM
Nurbek nasaf фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Oʻzbekistoning eng zur. Sharhlovchisi bu Mirzahakimaka gap suz bulishi mumkin emas(lekin hozir Xayrulla aka)
Ha Xayrulla Hamidov zo‘r, Davron Fayzievchi?
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг