UZ

Сўнгги янгиликлар

22:36"Барселона"га "Челси" форварди керак  4 22:11ЦСКА ва Аббос Файзуллаев — Россия Суперкубоги соҳиби  5 21:40Элдор Шомуродов нега айнан "Истанбул Башакшеҳир"ни танлади?  6 20:48"Ливерпуль" футболчиси "Реал"га ўтишга тайёр  2 20:20Неймар қиз фарзандли бўлди, Роналду яхтада Жоржина билан сайрга чиқди. Футбол юлдузлари ҳафтани қандай ўтказди?  3 19:55Тебас "Реал"нинг Ла Лигадаги биринчи ўйинини кўчирилмаслигини айтди  8 19:24"Ювентус" футболчиси Дуглас Луис фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  0 18:59"Арсенал" "Барселона" ярим ҳимоячиси учун курашга қўшилди  9 18:52"Навбаҳор", "Динамо", "Бухоро"га жарима ва яна кўплаб қарорлар – Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши тафсилотлари  12 18:29Эшитдик-да! Жамшид "Нефтчи"дан "Навбаҳор"га қайтмоқда  19 18:15"Арсенал" мухлислари Мадуэке трансферига қарши чиқишмоқда  3 17:46Абрамов, Алибоев, Неъматов ва Сергеев — Суперлигада 1-давранинг энг яхшилари  2 17:20Месси "Барселона" учун хайрлашув учрашувини янгиланган "Камп Ноу"да ўтказади  7 16:52Пенальтилар статистикаси: Биринчи даврада ким кўп пенальти тепди ёки умуман нуқтага ҳам яқинлашмади?  0 16:24Пулишич Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  4

Мирко Еличич: "Биз "Олимпик Мобиуз" каби энг яхши ёшларни йиға олмаймиз" Янгиликлар

Мирко Еличич: "Биз "Олимпик Мобиуз" каби энг яхши ёшларни йиға олмаймиз"

Ўзбекистон Кубоги гуруҳ босқичидан ўрин олган "Шўртан" - "Олимпик" (3:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Мирко Еличич матбуот анжуманида иштирок этди.

"Дастлабки дақиқаларда ўйин натижасига таъсир ўтказган ҳодиса рўй берди. Бундай ҳолатларда қандай қоида қўлланишини билмайман, очиғи. Лекин учрашувга ўша вақт нуқта қўйибб бўлинганди. "Шўртан"ни ғалаба билан табриклайман" - деди Мирко Еличич бугунги баҳс ҳақида.

- "Олимпик" олдига натижадан кўра ёшларни тарбиялаш вазифаси қўйилган. Жамоа ҳозирги вақтда кетма-кет мағлуб бўлмоқда. Жамоа олдига ёш футболчиларни тарбиялашдан бошқа мақсадлар ҳам қўйилганми?

- Бизда асосий вазифа ёшларни тарбиялаш. Ўз олдига жиддий мақсад қуядиган жамоа иқтидорли ёшларни йиғиши керак. Биз эса мавсум бошланишига бир ой қолганда жамоа йиғишни бошладик. Таркибимизда бир нечта ёши каттароқ футболчилар ҳам бор. Айрим бир ёш футболчиларга имконият бериб кўрса, уларни кашф этиш мумкин. Биз бу йўлни танлаганмиз.

Ҳозирги "Олимпик" икки йил аввалги жамоадек эмас. Масалан, биз "Олимпик Мобиуз" каби энг яхши ёшларни йиға олмаймиз. Бизнинг таркибимиздаги ёш футболчилар собиқ жамоаларида ўйнаб кета олмаганлардир. Биз "иккинчи" даражадамиз десак бўлади.

- Демак, жамоангизда мавсум давомида ўзгаришлар бўлмайди ва таркиб ўзгармайдими?

- Ўзгаришлар бўлиши аниқ. Футболчиларда максимал хоҳиш бўлиши керак, айримларда эса буни кўрмаяпман. Жамоада қолишни истамаётганларни мажбур олиб қолиш ниятимиз йўқ.

- Футболда кўп нарса моддий томонга бориб тақалади. Клубнинг ёмон натижаларига молиявий барқарорсизлик сабабми?

- Катта футболда жиддий натижаларга эришиш учун молиявий жиҳатдан муаммолар бўлмаслиги керак. Биз бу ҳақда ўйламасликка ҳаракат қиляпмиз. Футболчиларимиз кам ойлик олишади. Мен уларга пул ҳақида эмас, футбол ҳақида ўйлаш ҳақида айтяпман.

- Ғузор шаҳрига катта футбол қайтди. Бугунги учрашувдаги майдон ҳолатига баҳо бериб ўтсангиз?

- Мен икки мавсум аввал "Локомотив"да ишлаётган вақтимда ҳам Ғузордаги стадион ҳақида гапириб ўтган эдим. Майдон яхши ҳолатда.

Рейтинг:    

Фикрлар

+1   
01 май 02:32:45
PFCNasaf (O‘zbekiston)
Аввал хам айтган эдим яна қайтараман, Ғузордаги стадионнинг чими Ўзбекистондаги энг зўри.
   
03 май 16:12:49
Жалоладдин Мухаммадович✈
PFCNasaf (O‘zbekiston) фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
ЎФА Шуртан жамоаси ўйинларини бошқа стадионга кучирганига айтган эдим.
Вар йўқ эмасмид ахир
   
01 май 16:51:19
PFCNasaf (O‘zbekiston)
Жалоладдин Мухаммадович✈ фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Аввал ҳам кимдир айтганмид стадион чими ёмон деб????
ЎФА Шуртан жамоаси ўйинларини бошқа стадионга кучирганига айтган эдим.
   
01 май 12:45:41
BEKZOD Yo‘ldoshev
orqasi yo'q kulibni olib yurmay Olimpik bilan olimpik mobi uzni birlashtirish kerak tamom
   
01 май 07:36:50
Elyor Haydarov
Марко неча. Йилдирки узбек футболида хеч нарсани койилатмади ешлар ни яхши мурабийга берса булади улар бизни келажагимиз келажага бепарва булсак терма жамо барод булади.
   
01 май 06:17:55
Жалоладдин Мухаммадович✈
PFCNasaf (O‘zbekiston) фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Аввал хам айтган эдим яна қайтараман, Ғузордаги стадионнинг чими Ўзбекистондаги энг зўри.
Аввал ҳам кимдир айтганмид стадион чими ёмон деб????
   
01 май 05:50:33
Nurbek Eshmanov
Toʻppa toʻgʻri
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика