UZ

Сўнгги янгиликлар

07:28Goal. Европа чемпионати ва Копа Америка мусобақасидан сўнг «Олтин тўп» учун даъвогарлар рейтинги ўзгарди  3 00:50Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Франция клубини йирик ҳисобда таслим қилди  10 00:40Колумбия футбол федерацияси президенти финал вақтида муштлашувда иштирок этди ва ҳибсга олинди  3 23:31Ўртоқлик ўйини. "Манчестер Юнайтед" Норвегия клубига мағлуб бўлди  11 23:24Бардаги муштлашувдан сўнг "Навбаҳор" собиқ бош мураббийини боши ёрилди  10 22:58FC 25 Ultimate муқовасида бирданига 5 нафар юлдуз бўлади  2 21:41Месси бу ишни тарихда биринчи бўлиб уддалади  9 21:05FourFourTwo энг яхши англиялик мураббийлар рўйхатини тузди, Саутгейт 2-ўринда  4 20:22Шакири Швейцария терма жамоасидаги фаолиятини якунлади  6 20:20"Русенборг" - "Манчестер Юнайтед". "Қизил иблислар" таркиби эълон қилинди  6 19:59"Челси" янги уй либосини намойиш қилди  9 19:37Расмий хабар: "Навбаҳор" ва "Динамо" собиқ футболчиси фаолиятини "Сурхон"да давом эттиради  7 19:20"Рома" таркибни Австралия терма жамоаси дарвозабони билан бойитмоқчи  1 18:58Расман: МЮ ҳимоячиси "Вильярреал"га ўтди  1 18:35Эшитдик-да! Олимпиадага борадиган футболчи "Бунёдкор"га ўтмоқда  7

Миржалол Қосимов: "Натижаларимиз сал яхшиланса, барча мақташни бошлайди. Чемпионлик ҳақидаги гап-сўзларга нормал қарайман" Янгиликлар

Миржалол Қосимов: "Натижаларимиз сал яхшиланса, барча мақташни бошлайди. Чемпионлик ҳақидаги гап-сўзларга нормал қарайман"

Суперлига 12-туридан ўрин олган ОКМК - "Пахтакор" (4:2) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Миржалол Қосимов матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида

- Бугунги ўйинда хурсанд бўладиган жиҳатлар кўп бўлди. "Пахтакор"га қарши ўйнаш осон эмас. Ўйинни жамоам бошқариб турди деб ўйлайман. Танаффусдан аввал гол ўтказиб юбордик. Бугунги учрашув менга "Сўғдиёна"га қарши кечган ўйинни эслатиб юборди. Бугун ҳақли равишда ғалаба қозондик.

- ОКМК чемпионлик учун курашмоқда. Ҳозирги таркибда ёшлар ва тажрибали футболчилар йиғилди. Биринчи давра чемпиони бўлишга яқин турибсизлар. Чемпионлик кураши ҳақида фикр билдириб ўтсангиз?

- Энг ёмон кўрган ишим башорат бериш. Жўжани кузда санаймиз. Бош мураббий ҳар доим ўз жамоасидан қониқиши керак эмас. Чемпионликга даъвогарлик қилиш учун жамоани яхшигина кучайтиришимиз керак. Ўз ўйинимизни яхшилашда давом этсак, натижа ўзим келади. Жамоанинг ичидагилар нима бўлаётганини яхши сезишмоқда. Биз авваламбор мухлислар учун ўйнаймиз.

- ОКМК жамоаси чемпионатимизда энг кўп гол урадиган жамоалардан бири. Жорий мавсум жамоангиз жуда кўп голларини сўнги 15 дақиқа киритмоқда. Бунга сабаб нима? Машғулотларда алоҳида режа бўйича ишлаяпсизларми?

- Бу жисмоний ҳолатга боғлиқ. Ҳозиргина кийиниш хонасида ушбу статистика ҳақида гапириб ўтдим. "Бунёдкор"да ишлаган вақтларим ҳам иккинчи бўлимнинг 70-дақиқаларидан сўнг кўп гол урганмиз. Сабаби иккинчи бўлим ярмидан сўнг рақиб футболчиларда чарчоқ аломатлари сезилади. Футболда кўп голларни жисмоний тарафлама кучлироқ жамоалар уради. ОКМКда ҳам шундай ҳолат. "Бунёдкор"да ҳам ўйин сўнгида кўп гол урардик.

- Сўнгги натижалардан сўнг ОКМК жамоаси чемпионлик учун даъвогар эканлиги ҳақида кўп гапирилмоқда. Ушбу гап-сўзларга фикр билдириб ўтсангиз?

- Натижаларимиз сал яхшиланса барча мақтайди. Бироз омадимиз келмай, натижалар ёмонлашса танқид қилишади. Бу ҳаёт. Бундай гап сўзларга нормал муносабат билдираман. Ўз ишимизни бажаришда давом эттирамиз.

- Биринчи давра якунланиши жуда оз вақт қолди. Ёзги трансферлар ойнасида жамоангизда янги футболчиларни кўришимиз мумкинми?

- Албатта. Ҳозирги кунда трансфер амалга ошириш жуда қийин иш. Футболчилар шартномага қўл қўймаганига қадар машғулотга ҳам чиқмайман деб туриб олишади. Статистика ва ўйинларини томоша қилиб, яхши таассуротлар қолдири мумкин. Лекин машғулотдаги харакатларини кўрмай туриб, футболчини ҳарид қилиш нотўғри.

- Легионерлар мавзусига тўхталиб ўтсак. Жамоага япониялик таклиф қилинди. Рубен Санчеш ҳам жароҳатдан фориғ бўлди.

- Санчеш "Олимпик"га қарши ўйинда ҳам иштирок этди, аммо у ҳали тўлиқ таййёр эмас. Гадоев ҳам секин асталик билан жамоага қўшилади. Иккинчи даврадан Гадоев сафимизга қайтса керак. Япониялик Арихиро ўзини яхши намойиш этмоқда. Японлар ўзи сабрли ҳалқ. Аслида Сентокунинг ўрнига бошқа япониялик футболчини таклиф қилмоқчи эдик, аммо биз истаган футболчи бизнинг сафимизга қўшилишни истамади.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

+5   
22 июн 07:19:55
Negmat Negmatov
Миржалол Узбек футболи Юлдузи, мумкин ёш авлод вакиллари билмаса керак,
+5   
22 июн 06:39:24
abdallah shahry
янаги олимпиадага ёшларни М.Косимов таерласа зур булариди. Бунедкорда хам ешлар билан яхши ишлаганиди.
+5   
22 июн 01:21:31
Uz paxtakor Uz
Ит хурар карвон утар. Молодец Жалол укам омадиларни берсин. Пахтакор охирида барибур чемпион булади
+5   
22 июн 01:01:11
Rasul M
Koku фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Келишилган уйинлар киролисан ,санлар чикмалартнг осиега,факкааааат 8.5 та гол йисанлар
İsbot bormi
+4   
22 июн 08:34:22
Fayzullo Turgunov
Koku фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Келишилган уйинлар киролисан ,санлар чикмалартнг осиега,факкааааат 8.5 та гол йисанлар
Сени хам келишиб кейин сиками диман келишув дебсан тентак калла нимаси келишилган мияси аттала сал уйлаб гапир
+3   
22 июн 07:45:26
Бахтиёр Ашуров
Миржалол дойим гапни дангалини гапирган!
+2   
22 июн 09:54:21
SuperMaximmax
МИРЖАЛОЛ ЎЗБЕК ФУТБОЛИ АФСОНАСИ!
+2   
22 июн 08:43:49
Aziz Yuldashev
2-даврани кутамиз, Пахтакор сезиларли даражада кучаяди. Хозирча эса рақибни табриклаймиз ғалаба билан❗
+2   
22 июн 00:45:48
Jakhongir
Mirjalolaka OKMKda qilgan eng to'g'ri ish qariyalarni ketqazish bo'ldi
+1   
22 июн 09:55:39
SuperMaximmax
КЕЛАСИ ЙИЛИ ПАХТАКОРГА ҚОСИМОВ МУРАББИЙ БЎЛСА ЯХШИ БЎЛАРДИ, ПАХТАКОР У ЧУН КАТТА ИШ ҚИЛГАН МИРЖАЛОЛ!!!
+1   
22 июн 08:41:00
BoHoSH
Afsona
   
22 июн 14:09:20
Бахтиёр Ашуров
abdallah shahry фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
янаги олимпиадага ёшларни М.Косимов таерласа зур булариди. Бунедкорда хам ешлар билан яхши ишлаганиди.
Йили эсимда йўғу. Лекин ёшлар билан ОЧЛсида шарқий минтақада 1/4 финалда ўйнаган!
   
22 июн 13:16:22
Bu shunchaki o'yin
Бу галаба ОЧЛ даги 0:9ни хазм килдиролмайди. Чемпион булсин, ана у бошка гап
-3   
22 июн 00:46:31
Koku
Келишилган уйинлар киролисан ,санлар чикмалартнг осиега,факкааааат 8.5 та гол йисанлар
-3   
22 июн 00:46:18
Koku
Келишилган уйинлар киролисан ,санлар чикмалартнг осиега,факкааааат 8.5 та гол йисанлар
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика