UZ

Сўнгги янгиликлар

12:04Ўзбекистон Суперкубоги ўйинига "Бунёдкор" стадиони мезбонлик қилади  2 11:41Анчелоттининг "Реал"даги тақдири "Арсенал"га боғлиқ  3 11:27Зоран Марушич: "Чемпионлик ва кубокни Фарғонага олиб келиш учун ҳамма нарса қиламиз"  1 11:22Ана бўлмасам! Холанд қониқарсиз натижалар туфайли "Ман Сити"дан кетмоқчи  4 10:51«Интер Майами» сафига яна бир юлдуз футболчи қўшилиши мумкин  1 10:24МЮ ёздаги асосий трансфер мақсадини аниқлаб олди  2 09:52Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари эълон қилинди  5 09:522024/25 йилги Чемпионлар лигаси финали учун чипталар нархи эълон қилинди  1 09:23«Рома» Клаудио Раньерининг ўрнига иккита номзоддан бирини танлайди  8 08:55Opta ЕЧЛ ғолиблигига даъвогарлар рейтингини янгилади  36 08:27Cуперлига тур ўйинларида қандай ҳолатлар юз берди? Лига комиссари билдиргисидан кўчирма  4 07:58Шомуродов ТОП-3га кириб олди  12 07:30Ўзбекистон кубоги. Бугун 1-турга старт берилади  0 06:18АПЛ. "Ньюкасл" йирик ғалабага эришди ва "Сити"ни бир поғона пастга туширди  3 06:07А Серия. "Наполи" "Интер"га максимал яқинлашиб олиш имкониятини қўлдан чиқарди  0

Миржалол Қосимов: "Ҳар бир зарба голга айланганида, мухлислар стадионга келмай қўярди. Ўз вақтида мен ҳам уч ёки беш дақиқагина ўйнаганман" Янгиликлар

Миржалол Қосимов: "Ҳар бир зарба голга айланганида, мухлислар стадионга келмай қўярди. Ўз вақтида мен ҳам уч ёки беш дақиқагина ўйнаганман"

Суперлиганинг 4-туридан ўрин олган ОКМК - "Динамо" (0:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Миржалол Қосимов матбуот анжуманида иштирок этди.

"Биринчи бўлимда йигитлар ҳаракатидан ҳайрон қолдим. Иккинчи бўлимда эса очиқ футбол гувоҳи бўлдик. Жамоам ғалабани қўлга киритишга интилди, аммо якуний натижа дуранг бўлди. Биринчи бўлимда жуда ҳам суст ўйин намойиш этдик. Танаффусдан кейин эса жонландик" - дея фикр билдирди Миржалол Қосимов бугунги учрашув ҳақида.


- Иккинчи бўлим давомида икки-уч маротаба жуда қаттиқ асабийлашдингиз. Футболчиларингизнинг айнан қайси ҳаракатлари сизни асабийлашишингизга сабаб бўлди?

- Футболчи майдонга тушдими, демак ўйинга тезроқ киришиб кетиши ва кўпроқ ҳаракат қилиши керак. Майдонда ўзини етарлича кўрсата олмаган футболчи эртага асосий таркибдан жой олишга умидвор бўлиши мумкинми? Мен майдонга тушиб, унинг ўрнига ўйнаб бермайманку. Захирадан майдонга тушганлар ўйинни кучайтириши керак. Ўйинга қўшилган футболчи суст ўйнаса, нафақат мен, балки мухлисларнинг ҳам эътирозига сабаб бўлади. Шу сабабли бироз ҳиссиётларга берилдим. Ўз вақтида мен ҳам бор-йўғи уч ёки беш дақиқагина ўйнаганман. Футболчи тақдим этилган имкониятдан унумли фойдаланиши ва ўйинни кучайтириши керак. Шу сабабли ўзимдан асабийлашдим. Бекор ўзгартиришга қўл урибман деб (кулади).



- Ажак Риак асосан дарвозага тескари бўлиб ўйнамоқда ва асосан қанотдаги футболчиларга узатмалар бериш билан банд. Бундай ҳолатда ҳақиқий ҳужумчи, яъни "тўққизлик" етишмаётгандек. Жароҳатланган Рубен Санчес ва Клейди Датсиларнинг ўрни қанчалик сезилмоқда? Аввалги учрашувларда ОКМК ғалаба қозонгани туфайли ушбу муаммолар сезилмагандек эди гўё. Бугун эса ушбу камчилик яққол кўзга ташланди...

- Ҳар бир футболчи ўзига яраша муҳим. Ҳа, улар етишмаяпти, лекин чемпионат ҳали узоқ давом этади ва олдинда ўйинлар жуда кўп. Улар жисмоний ҳолатларини яхшилаб олишлари керак. Ажакни ҳам шу сабабли харид қилган эдик. Биз "бошсиз чавандоз" бўлиб қолгандик. Ҳужумчи тўпни назорат қилиб дарвоза томон ҳаракатланмаса ва зарба бермаса, жамоа ғалаба қозона олмайди. Кийиниш хонасида ҳам унга эътироз билдирдим. Тўпни қабул қилиш ва сақлаб қолишинг кераклигини айтдим. Ҳали ротацияга қўл урамиз ва ўйинларни таҳлил қилиб чиқамиз.

- Суперлиганинг дастлабки тўрт тури ўтказилди. Энди дастлабки хулосалар ҳақида гаплашсак бўлади. Мухлисларга сиздек мутахассиснинг фикри қизиқ. Дастлабки турлардан кейинги хулосаларингиз билан бўлишсангиз..

- Ҳозиргина кийиниш хонасида ҳам гаплашдик. Дастлаб Аҳмадалиев яхши имкониятга, кейин Абдураҳмонов ҳам ўз имкониятига эга бўлди. Йигитлар "шу вазиятларни голга айлантирганимизда ўйин умуман бошқача бўлар эди" дейишди. Агар ўйиндаги ҳар бир зарба гол билан якунланганида мухлислар стадионга келмай қўярди. Футбол шуниси билан қизиқ. Қайсидир вазиятда омад келади, айрим бир ҳолатда эса йўқ. "Жўжани кузда санаймиз" деган яхши мақол бор. Олдиндан бир нима дейишга ҳали эрта.

- "Динамо" жамоасининг ҳимоя чизиғида муаммолар кузатилмоқда. Шу сабабли тажрибали футболчи Марко Станоевич ҳимояга ўтказилди. Станоевичнинг марказий ҳимоядаги ўйини сизни қанчалик ҳайратга солди?

- Бу мен учун янгилик эмас. Биз ҳам ўтган мавсумда худди шундай ҳолатга тушган эдик. Адашмасам "Локомотив"га қарши ўйинда марказий ҳимояда иккита ярим ҳимоячи билан ҳаракатлангандик. Бундай ҳолатлар учраб туради. Бугун "Динамо" қанотларни яхши ёпа олди. Бир томонда Ҳожимирзаев ва бир томонда Фрайдей яхши ҳаракатланишди.


Рейтинг: +5   

Фикрлар

   
07 апр 01:49:47
Кодир
Журналисти саволини ахволини карасин динамо химоя,чизигида муомо бор эдимуш муомоли химоя бн 4 турдан бери гол утказмади.динамони оптимал химояси канака буларкан унда
-1   
07 апр 01:44:24
Кодир
Миржалол ака шатских деганлари буларди жужани кузда санайдиган сал коса динамо чайпаб кетарди окмк ни бугун 1 очко ишлади жамоаингиз 9 чи куни пахтакор бн кубок уйини бор пахтакор бор аламини окмк дан олмасайди
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика