Миржалол Қосимов: "Чемпионлик масаласи ҳалми? Мўжиза бўлмайди дейишади, аммо ҳамма нарса рўй бериши мумкин"
28 сен 2024 00:16
Янгиликлар
Миржалол Қосимов: "Чемпионлик масаласи ҳалми? Мўжиза бўлмайди дейишади, аммо ҳамма нарса рўй бериши мумкин"
Ўйин ҳақида
— Жиддий курашларга бой ўйин кутиб турганини билардик, сабаби жадвалнинг қуйида кураш жиддий кечмоқда. Қолаверса, "Насаф" билан ўйиндан сўнг ўзимизни ҳар томонлама тиклаб олишимиз керак эди. Ҳар иккала жамоа яхши ўйин кўрсатди ва бундан мухлислар ютди. Кейинги ўйинларда "Локомотив"га омад тилаймиз.
Таътил бизнинг фойдамизга ишлайди, сабаби жароҳатларимиз кўп. Шунингдек, мухлисларимизни ҳам ғалаба билан табриклайман ва қўллаб-қувватлашгани учун раҳмат айтаман.
— Чемпионлик масаласи ҳал деб ҳисоблайсизми?
— Мўжиза бўлмайди дейишади, аммо ҳамма нарса рўй бериши мумкин. Буни йил сўнггида биламиз, аммо бу ўта қийиндек кўринмоқда. Сабаби "Насаф" жамоаси олдинлаб кетган. Юқоридаги 2-3-ўрин учун ҳам, жадвалнинг қуйи қисмида ҳам кураш авжида.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Самвел Бабаян: “Сабр қилсак, “Андижон” фахрланадиган даражадаги жамоага айланади”
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Расман: Драган Черан — "Андижон" футболчиси!
Фикрлар