UZ

Сўнгги янгиликлар

11:56Варди рафиқаси орзу қилган трансферни амалга ошириши мумкин  0 11:27Эдерсоннинг "Галатасарой"га трансфери: "Манчестер Сити"нинг янги талаблари маълум  0 10:50"Наполи" Лукакунинг жароҳати сабабли АПЛдан ҳужумчи олиб келмоқчи  0 10:21Скалони сентябрдаги ўйинлар учун кимларни терма жамоага чақирди  0 09:44"Наполи" етакчиларидан бирининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  0 08:42"Барселона" жиддий қизиққан яна бир футболчи амалдаги жамоаси билан янги шартнома имзолади  1 08:11"Манчестер Сити" ҳимоячиси фаолиятини Туркияда давом эттириши мумкин  1 07:40Пролига. Бугун марказий учрашув бўлиб ўтади  2 07:15Суперлига. "Хоразм" — "Қизилқум" 0:1  0 00:51Қосимов фаолиятини Ироқда давом эттиради  4 00:30"Манчестер Сити" Родриго харидидан воз кечди, жамоа ўз вингерини сақлаб қолади  1 23:40Санчо "Рома"га ўтишни хоҳламаяпти, аммо римликлар уни кўндиришга уриниб кўради  0 23:13Ҳаким Фузайлов: "Хоразм"ни Суперлигада олиб қолишга ҳаракат қиламиз, бошқа йўлимиз ҳам йўқ"  10 22:59"Тоттенхэм" 60 млн. фунтлик трансферга яқин турибди  0 22:27Стримернинг онасини сўккан Россия терма жамоаси собиқ футболчиси аёлнинг ўзидан кечирим сўради  3

Миржалол Қосимов: "Бобур-арена"да "Андижон"нинг 12-рақамли футболчиси бор" Янгиликлар

Миржалол Қосимов: "Бобур-арена"да "Андижон"нинг 12-рақамли футболчиси бор"

Суперлиганинг 14-туридан ўрин олган "Андижон" - ОКМК (2:3) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Миржалол Қосимов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Муҳими керакли натижага эришдик. Бунинг яхши ва ёмон тарафлари бор. Биринчи бўлимда суст ҳаракат қилдик. Оддий вазиятларда хатога йўл қўйдик. "Андижон" жамоаси қарши ҳужумлар ва стандарт вазиятларда жуда яхши ҳаракат қилади. Биринчи голни ўз хатомиз эвазига ўтказиб юбордик. Иккинчи гол қарши ҳужум эвазига юзага келган пенальти орқали урилди.

" Бобур-арена"да "Андижон"нинг 12-рақамли ўйинчиси бор, бу албатта мухлислари. Бу стадионга келадиган ҳар бир жамоага осон бўлмайди. Иккинчи бўлимда керакли натижани қайд эта олдик. 3 очко қолади, ўйин эсдан чиқади.


- Жамоангиз 2:0 ҳисобида мағлуб бўлаётган вақтда нималарни ҳис қилдингиз?

- Қанақа ротация қилиш ва кимни захирага олиш ҳақида ўйладим. Иккита гол ўтказиб юборганимиздан сўнг тезкор жавоб голини киритдик. Бу бизда ишонч пайдо бўлишига сабаб бўлди.

- Бугун жамоангиз барибир ғалаба қозона олишини мураббийлик ҳиссиётлари билан сездингизми?

- Танаффусда йигитларга шу ҳақида айтдим. Йигитларга ишонгандим. Бошиданоқ ғалаба учун келгандик. Бу саволингиз кимдадир нотўғри кайфиятни уйғотиб қўйиши мумкин.

- "Андижон" жамоаси биринчи бўлиб 2 та гол уришини кутганмидингиз?

- Қизиқ саволларни бераяпсизлар. Ўйинга тайёргарлик кўрганда ҳар бир вазиятга тайёр туриш керак. Олимпия терма жамоамиз Миср билан ўйинда ҳимоячи тўпни узоқлаштирмоқчи эди, тасодифан гол бўлиб кетди. Футболда кутилмаган ҳодисалар кўп бўлади.



Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика