Миранчук жароҳати сабаб қанча муддатни ўтказиб юбориши маълум

Eldor Akmurzayev
5 сен 2020
Яқинда “Аталанта” аъзосига айланган Алексей Миранчук мавсум стартини ўтказиб юборади.

“Tuttosport” манбасига кўра, россиялик форварднинг мушаклари лат еган ва шу сабаб унинг “Аталанта”даги дебюти октябрга қоладиган бўлди.

Миранчук жароҳатини РПЛ 4-тури доирасида ўтган “Локомотив” – “Спартак” (1:2) баҳсида орттириб олганди. Ўшанда шифокорлар футболчининг сон орқа қисмидаги мускуллари шикастланганини аниқлашган.

Бергамоликлар Италия чемпионати янги мавсумидаги илк учрашувини 26 сентябрь куни “Торино”га қарши ўтказади.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Tuttosport