

"Натижадан кўнглимиз тўлмади. Содир бўлганни таҳлил қилишдан бошқа иложимиз йўқ. Яхши ўйнадик, ғалабага муносиб эдик. "Ливерпуль" кўплаб вазиятлар яратди, аммо гол ура олмади.
Терма жамоалар танаффусидан сўнг бизни "Манчестер Юнайтед"га қарши баҳс кутиб турибди. Бу йирик тўқнашув, аммо унга кучлироқ бўлиб борамиз ва ғалаба учун бор кучимизни ишга соламиз" - дейди Миньоле.



