Миньоле: "Ливерпуль"га "Энфилд"да ким билан ўйнашининг фарқи йўқ"

Aslanov Jasurbek
27 авг 2017
"Ливерпуль" посбони Симон Миньоле "Арсенал"га қарши бўлиб ўтадиган Англия Премьер-лигасининг 3-тур учрашуви ҳақида фикр билдирди.

"Арсенал"нинг олдинги чизиғида қандай сифатли футболчилар борлигини ҳамма билади. Улар индивидуал иқтидори туфайли ўйин тақдирини ўзгартириб юборишлари мумкин. Лондонликлар янги ўйинчилар сотиб олишди, уларнинг техник имкониятлари юқори. Бироқ, "Ливерпуль"га уйда ким билан ўйнаши муҳим эмас. Биз кўпроқ ўз даражамизда ҳаракат қилиш ҳақида ўйлашимиз лозим, ўз ўйинимизга эътибор қаратишимиз керак" - дейди Миньоле.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com