UZ

Сўнгги янгиликлар

00:42CAFA Nations Cup-2025. Энг яхшилар аниқланди ва ғолибга соврин топширилди  5 00:30Муҳаммадрасул Абдумажидов Бельгия клубига ўтмайди  1 00:14Славен Билич Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийига айланиши мумкин  21 00:05Тимур Кападзе: "Эрон терма жамоаси қачон рози бўлган ўзи?"  85 23:00Қозоғистон Президенти Тоқаев: "Футбол клубларини хусусийлаштириш бўйича ишларни тезлаштириш керак. Бусиз футбол ривожланмайди"  4 21:50"CAFA Nations Cup-2025". Ўзбекистон терма жамоаси 13 йилдан сўнг Эронни ютди ва турнир ғолибига айланди  1013 20:32Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинога “Дўстлик” орденини топширди  17 20:26Португалиялик мураббий Озарбайжон терма жамоаси бош мураббийлигидан кетди  11 19:52CAFA Nations Cup турнирида сенсация! Ҳиндистон пенальтилар сериясига кўра Ўмондан устун келиб, 3-ўринни қўлга киритди!  16 19:13Гвардиола Абдуқодир Хусанов учун янги режа ишлаб чиқди  11 18:32ЎФА раҳбарияти Ўзбекистон МТЖга таклиф этишни хоҳламаган мураббий "Байер"ни бошқаради  10 18:04Амирҳуссайн Ҳуссайнзода: "Ҳакамлар Ўзбекистон фойдасига қарор қабул қилмоқда"  20 17:42Ахбор Имомхўжаев хотира турнири-2025. Мусобақа, жамоалар, гуруҳлар ва яшил майдонга қайтаётган юлдузлар  5 17:30Омид Нурафкан: "Ўзбекистонни икки-уч гол фарқи билан мағлуб эта оламиз"  10 17:02CAFA Nations Cup финалига мезбонлик қилаётган "Олимпия" стадионидан ГАЛЕРЕЯ  9

Минбарда "Насаф" ПФК матбуот котиби: Азиз Нурий Янгиликлар

Минбарда "Насаф" ПФК матбуот котиби: Азиз Нурий

Сайтимизда клуб матбуот хизмати вакиллари билан суҳбат уюштирамиз ва уларнинг иш фаолиятлари билан танишамиз.

Азизжон Нуров, “Насаф” ПФК матбуот хизмати раҳбари:


1. Бу клубга келишингиз қандай юз берган ва қачондан бери ишлаяпсиз?

- Қашқадарёнинг бош футбол жамоаси “Насаф” да 2008 йилги мавсум якунланганда ўша пайтдаги жамоа бош менежери Баҳром Давлатов таклифи билан келганман. Мана 7 мавсумдан бери жамоа матбуот хизматида ишлаб келаяпман.


2. Матбуот хизмати бўлимида неча киши фаолият юритади?

- Матбуот хизматида камина билан бирга фотограф Сардор Нуров ва сайт маъмури фаолият юритиб келмоқда. Сайтнинг рус тилидаги хабарларга маркетинг бўлими ходимаси Нодира Бобожонова жавоб беради.


3. Клуб томонидан қанча маош тўланади? Яратилган шароит сизни қониқтирадими?

- Яратилган шароитлардан нолисак адолатдан бўлмайди. Стадионда матбуот бўлими учун алоҳида хона ажратилган бўлиб, иш жараёни учун лозим бўлган барча шароитлар (wi-fi интернет, ксерокс, принтер, компьютер, ноутбук) муҳайё этилган. Шароитларни янада яхшилаш мақсадида раҳбариятга таклифлар киритганмиз. Насиб этса, матбуот хизмати учун янги фотоаппарат сотиб олиш режада бор. Агар бу режа амалга ошса, расмий сайтимизда сифатли суратлар ҳажми янада ошишига шубҳа йўқ.


4. Клуб фаолияти ижтимоий тармоқларда (Facebook, Instagram, Twitter) қай даражада ёритиб борилади?

- Энг аввало клубга оид барча хабарлар клуб расмий веб сайти – www.fcnasaf.uz дан жой олади. Шунингдек, Твиттер, Фейсбук ва Инстаграм сингари энг оммабоп ижтимоий тармоқларда клубнинг расмий акаунтлари мавжуд. Сайт билан параллел равишда барча янгиликлар ижтимоий тармоқларда ҳам бериб борилади.


5. Сафар ўйинларига бориш сиз учун муаммо туғдирмайдими?

- Йўқ. Бу борада бизда ҳеч қачон муаммо бўлмаган. Клуб матбуот хизмати вакили жамоанинг ҳар бир ўйинида жамоа билан бирга бўлади ва воқеа жойидан барча маълумотлар асосан Твиттер орқали мухлисларга етказилади.


6. Клуб экипировкасини оласизми?

- Ҳа. Матбуот котиб ҳар йили клуб томонидан эпикировка билан таъминланади.


7. Мукофот пули оласизми?

- Йўқ.


8. Жамоа билан ҳориж йиғинида иштирок этасизми?

- Имкониятга қараб. Масалан 2015 йилги мавсум олдидан жамоанинг Туркияда ўтказилган ўқув-йиғин машғулотларининг дастлабки беш кунида иштирок этиб қайтдим. 2013, 2014 йилларда эса хориж йиғинларида матбуот хизматидан вакил бўлмаган. Шунга қарамай йиғин ҳақида расмий сайтда маълумотлар, рақиблар ва ўтказилган назорат учрашувлари ҳақида маълумотлар бериб келинган.


9. Жамоа автобусида массажчи, маъмур ва клуб шифокорлари каби ўз ўрнингиз борми ёки қайси ўриндиқ бўш бўлса ўша ерга ўтирасизми?

- Аниқ битта ўрин йўқ. Аслида бунга эҳтиёж ҳам йўқ. Жамоа сафарда ўйнаганида клуб расмийлари билан жамоадан илгарироқ стадионга боришга ҳаракат қиламан.


10.  Стадионда ОАВ вакиллари учун яхши сервис йўлга қўйилганми? Симсиз интернет, яъни wi-fi, медиа-трибуна ва бошқа шароитлар?

- Ҳа. Бу борада стадионимизда керакли шарт шароитлар яратилган. Ўйин вақтида ОАВ вакиллари медиа трибунадан туриб симсиз интернетдан фойдаланишлари мумкин. Медиа трибунанинг ўзидан матбуот анжуманлари зали ҳам ўрин олган. Хизмат сафари билан олий лига жамоалари тўп тепадиган юртимиздаги барча стадионларда бўлганман. Ҳар сафар у ердаги шароитлар билан ўзимизникини таққослашга, ижобий янгиликларни ўзимизда жорий этишга ҳаракат қиламан. Келгусида “Марказий” стадион медиа-трибунасида ҳам шароитларни янада яхшилаш режада бор.


11. Қайси клуб матбуот хизматига ҳавас билан қарайсиз ва нега?

- Шубҳасиз, “Бунёдкор” матбуот хизмати жамоа олий лигада фаолият юритаётганидан буён бир маромда, юксак савияда ишлаб келмоқда. Баҳодир Мирзо, Мирзаҳаким Тўхтамирзаев сингари ўз ишининг усталари фаолият юритаётган клуб матбуот хизмати иши таҳсинга лойиқ. Улардан кўп нарсани ўрганишга, амалга оширишга интиламан.


P.S.

Ушбу лойиҳа матбуот котибларини клуб раҳбарияти олдидаги мавқеини ошириш мақсадида қилинди.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика