

Ярим ҳимоячи маошининг камайишига рози бўлди ва 2023 йилга қадар шартнома имзолайди. Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо хабар бермоқда.
Мерсисайдликлар бош мураббийи Юрген Клопп 36 ёшли ўйинчининг жамоада қолишини хоҳлайди.
Англияликнинг ўзи бошқа клублардан учта таклиф олди, аммо унинг мақсади "Ливерпуль" билан шартномани узайтириш эди.
Милнер якунланган мавсум АПЛ доирасидаги 24та ўйин ўтказди.



