Миллатлар Лигаси доирасидаги баҳсда Бельгия Исроилни Венгрияда қабул қилади

Omonjon To`xtamirzayev
20 июл 2024
Миллатлар Лигаси 1-тури доирасида Бельгия ва Исроил учрашуви Венгрияда бўлиб ўтади.

Аввалроқ, ўйинни Бельгияда ўтказиш бўйича вариантлар ўрганиб чиқилганди, бироқ қатор шаҳарлар ҳокимлари хавфсизлик нуқтайи назарида беллашувни ўзларида ташкиллаштиришга қарши бўлишди. Эндиликда беллашув Дебрецендаги "Нагьердей" стадионида бўлиб ўтади ва унга мухлислар киритилмайди.


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: rbfa.be/nl