

27 ёшли ярим ҳимоячига "Манчестер Юнайтед" ва "Ювентус" қизиқиш билдирмоқда. Серб учун шунингдек ПСЖ курашга қўшилиши мумкин.
Қайд этиш керакки, "Лацио" агар 100 млн евро тўланса, Милинкович-Савични қўйиб юборади.
Хавбек жорий мавсум А Серия доирасидаги 26та ўйинда майдонга тушиб, 8та гол ва 8та ассист қайд этди.



