"Милан"га "Удинезе" футболчиси керак

Mirjalol Normatov
2 июн 2021
"Милан" раҳбарияти "Удинезе" футболчиси Родриго Де Паулнинг ўйинларини кузатиб бормоқда.

"AS" хабарига кўра, "россонери" футболчини сотиб олиш учун кўрсатилган товон пули 40 млн еврони тўлашга тайёр турибди.

24 ёшли футболчи "Transfermarkt" порталида 38 млн еврога баҳоланган. Унинг клуби билан шартномаси 2024 йилга қадар давом этади.

У 2016 йили 3 млн евро эвазига "Валенсия"дан харид қилинганди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: AS