"Милан" Златаннинг истакларини бажаришга тайёр

Mirjalol Normatov
15 дек 2019
"Милан" раҳбарияти "Лос-Анжелес Гэлакси" ҳужумчиси Златан Ибрагимович билан шартнома имзолаш борасида музокараларни давом эттирмоқда.

"Calciomercato" хабарига кўра, швециялик футболчи "Милан"дан 18 ойлик шартнома ҳамда 10 миллио евро маош сўрамоқда.

"Милан" эса ўз навбатида 1 йилга узайтирилиши мумкин бўлган 6 ойлик шартнома таклиф қилмоқда. Агарда жамоа ЕЧЛга чиқадиган бўлса, Златан жамоада қолади.

Олдинроқ "Наполи" Ибрагимовичга 2021 йилга қадар шартнома таклиф қилаётгани борасида маълумотлар берилганди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Calciomercato