"Милан" ярим ҳимоячисини қўйиб юборишга тайёр
09 дек 2023 10:53
Янгиликлар
"Милан" ярим ҳимоячисини қўйиб юборишга тайёр
Италиянинг "Милан" клуби Туркиянинг "Фенербахче" клубига қизиқаётган ярим ҳимоячиси Раде Крунични қўйиб юборишга рози.
Бу ҳақда Фабрицио Романо маълум қилди.
Хабар қилинишича, "россонери" босниялик футболчи билан шартномани узайтиришни режалаштирмаяпти ва Туркия клубидан расмий таклиф кутмоқда. Крунич билан шартнома имзолаш "Фенербахче" учун устувор вазифа – клуб унга ёздан бери қизиқмоқда.
30 ёшли Крунич жорий мавсум "Милан" сафида 14 та ўйинда қатнашди.
Фикрлар