

26 ёшли аргентиналик футболчи учун бир йўла Италия ва Испаниянинг топ-клублари даъвогарлик қилмоқда.
Улар орасида "Ювентус" ва "Милан", шунингдек Мадриднинг "Атлетико" клуби ҳам бор.
Корреанинг трансфери эҳтимолий харидорга 50-55 миллион еврога тушади. Transfermarkt портали форвардни 30 миллион еврога баҳоламоқда.
Хоакин жорий мавсум "Лацио" таркибида 14та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол ва 3та ассист қайд этди.



