UZ

Сўнгги янгиликлар

18:24"Боруссия" Холандни сотмайди  0 18:22Грузия чемпионатида ўйнаётган ўзбекистонлик футболчи "Сурхон" билан шартнома имзолади  1 18:01"Арсенал" ёзда Эдегор билан шартнома имзолаши мумкин  1 17:38Бускетс, Альба ва Брэйтуэйт "Барса" ихтиёрига келишди, Месси ва Агуэро эса ҳали йўқ  0 17:16"Бавария" ва "Боруссия" Кьеза учун даъвогарлик қилишмоқда  0 16:55Карикатура: Мбаппенинг орзуси барибир "Реал"!  7 16:51Николо Скира: Элдор Шомуродов "Рома"га ўтишга яқин  39 16:28"Реал" ҳимоячиси Алаба коронавирусга чалинди  1 16:19"Сити" собиқ футболчиси Варан ҳақида: "У ван Дейк ёки Диашдек бўлишига ишончим комил эмас"  9 16:08"Насаф"га фаолияти давомида 150та гол урган ҳужумчи келмоқда"  79 16:05Ёзги келди-кетдилар ёхуд энг кўп ўзгариш қайси жамоада?  5 16:04"Вильярреал" Альбиоль билан шартномани узайтириш борасида музокараларни бошлади  0 15:47Сречко Катанецга нима сабабдан беш ой маош тўланмагани маълум бўлди  10 15:40Жо Харт "Селтик" ўйинчисига айланиши мумкин  0 15:16Football Italia: "Рома" Элдор Шомуродов борасида "Женоа"га таклиф билан чиқди, аммо...  36

Милан Митрович: "Сўғдиёна"нинг натижалари ва ўйини Улуғбек Бақоевнинг қандай мураббийлигини айтиб турибди" Янгиликлар

Милан Митрович: "Сўғдиёна"нинг натижалари ва ўйини Улуғбек Бақоевнинг қандай мураббийлигини айтиб турибди"

Бугун сайтимизда Суперлига 10-турнинг лауреатлари эълон қилинди.

"Сўғдиёна" "Пахтакор" билан 0:0 ҳисобида дуранг ўйнашида меҳмонлар посбони Милан Митровичнинг хизмати катта бўлди, дея оламиз. У беллашув давомида жамоасини бир неча бор муқаррар голлардан сақлаб қолди. Шу боис Championat.asia сайти талқинига кўра, Милан Митрович 10-турнинг энг яхши дарвозабони деб топилди. Биз эса бу борада сербиялик дарвозабоннинг фикрлари билан қизиқдик.

- Учрашувдан олдин "Пахтакор"нинг имкониятлари юқори баҳоланди. Чунки "Сўғдиёна" сўнгги йилларда Тошкентдан очкосиз қайтаётганди. Жамоа буни қандай қилиб уддасидан чиқа олди?

- "Пахтакор"га қарши ўйнаш ҳар доим қийин бўлган. Уйдами ёки сафардами бунинг аҳамияти йўқ. Рақиб доим кучлилигича қолади. Терма жамоа ўйинлари сабаб юзага келган танаффус фойдали бўлди, дейишим мумкин. Агарда танаффус бўлмаганида билмадим, қандай натижа қайд этиларди. Асосий мақсадимиз ютқазмаслик эди. "Пахтакор" билан оддий эмас, марказий ўйин бўлди. Мағлубиятдан бошқа ҳар қандай натижа қониқтирарди. Шу орқали биз кучли учликдаги ўрнимизни сақлаб қолардик. 

- Сайтимиз орқали турнинг энг яхши дарвозабони, деб эътироф этилдингиз. Агар кузатган бўлсангиз бу турда яна қайси дарвозабонларнинг ҳаракатлари маъқул келди?

- Ҳа, буни кўрдим. Бундай эътирофдан ҳар қандай футболчи хурсанд бўлади ва борини бериб ўйнайди. Мен жамоадошларим сингари максимал даражада кучимни сарфладим. Ўзбекистонда яхши дарвозабонлар бор. Буни олдин ҳам айтганман. Лекин ҳозирда бирор дарвозабонни алоҳида ажратиб кўрсата олмайман. Чунки ҳар бир кипер ўзига хос ҳусусиятга ва услубга эга, ўзининг устун томонлари бўлади. 

- Драган Черан ва Эрен Дердийокнинг майдонга тушмагани "Сўғдиёна"нинг ишини енгиллаштирдими?

- Албатта қайсидир маънода бироз осонроқ бўлди. Лекин яна қайтараман "Пахтакор" таркибида энг яхши ўйинчиси ёки тўпурари тушмаган тақдирда ҳам ҳурматга лойиқ жамоа бўлиб қолаверади. 

- Улуғбек Бақоевни матбуот анжуманларида кўп гапирмаслигига, иши билан барчасини исботлашига гувоҳ бўламиз. Ушбу мураббий жамоанинг ичида қандай? Принципиал ўйинлардан олдин қандай сўзларни топиб гапиради?

- Ўйин давомида белгиланган ҳудудда ўз кўрсатмаларини бериб туради. Мураббий сўзларни беҳуда сарфлашни истамайди. Улуғбек Бақоевнинг ҳаракатлари ва жамоанинг натижалари унинг қандай мураббий эканлигини кўрсатиб турибди. 

Абдулазиз Искандаров ёзиб олди

Рейтинг: +6   

Фикрлар

+5   
21 июн 20:01:59
Кукон 1912-Челси
Боқоевни ёшлигида бизи Қўқонга 6 та уриб кетганидан бери яхши биламан.Ўшандан бери бирорта футболчи 6 та гол киритмаган назаримда.
+1   
21 июн 21:55:42
Neftchi va Vodiy jamoalari muxlisi
Shu bolani mahalliylashtirish kerak
+1   
21 июн 18:33:34
Ruslan
Кўп вақт чўзвоссан Милан.
   
21 июн 19:44:27
Абдугаффар Абдуллаев
Роса қўрқудиларинг ааа яхши ҳам Пахтакор ёшлари тушди.
-3   
21 июн 21:00:40
Ilhomjon
Menimcha gap baqoyevda emas suğdionani homisi qoganlarga nispatan yahshi
-3   
21 июн 20:13:51
Zorman
Zor murabiymas U Baqoyev
-3   
21 июн 18:48:30
Qunduz amaki 0717
Боқоевни қанақа мураббийлигини йилни охирида биламиз ҳали бахо беришга эрта ишларига омад
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика