

Кессиэ айнан «россонерлар» сафига ўтишга қарор қилди. Клублар трансфер борасида келишувга эришишди. «Аталанта» футболчи учун бонуслар билан 28 миллион евро олади.
Ивуарлик футболчининг ўзи «Милан» билан 5 йиллик шартнома тузади ва йилига 2,5 миллион евро маош олади. Кессиэга «Рома» ҳам қизиққанди, аммо бу таклиф рад қилинди.




