

Миланликлар Тео Эрнандесни сотиб юборган тақдирда 25 ёшли ҳимоячи билан шартнома имзолашни режа қилган.
Чап қанот ҳимоячисига “Милан“дан ташқари “Манчестер Сити“ ҳам жиддий қизиқиш билдирмоқда. Турин жамоаси ҳимоячисини 40-50 миллион еврога сотишга тайёр.
Ҳимоячининг “Ювентус“ билан тузган шартномаси 2029 йилнинг ёзида якунланади. Якунланган мавсумда Андреа Камбьязо 42 та учрашувда майдонга тушди. Унинг ҳисобида 2 та гол ва 5 та голли узатма бор.



