"Милан" футболчиси: "Ҳеч қачон "Интер"га ўтмайман"
18 ноя 2023 18:13
Янгиликлар
"Милан" ярим ҳимоячиси Исмаэль Беннасер "Интер"га ўтиши мумкинлигини инкор этди.
"Мен ҳеч қачон "Интер"га ўтмайман. Бу имконсиз. "Милан"ни жуда ҳурмат қиламан. Ҳеч қачон "Интер" либосини киймайман, албатта. Хакан Чалханоглу "Интер" билан шартнома имзолаганида ҳайрон қолгандим. Мен умримнинг охиригача "Милан"да қоламан демаяпман, лекин ҳеч қачон "Интер"га ўтмайман", – деди футболчи.
Беннасер "Милан"да 2019 йилдан бери тўп тепади. 25 ёшли ярим ҳимоячи ушбу мавсумда жароҳати сабаб ҳали майдонга тушгани йўқ.
Фикрлар