

"Россонерилар" мавсум якунлангандан сўнг 26 ёшли франциялик футболчига 40 миллион евро тўлашга тайёрлар.
Фекир ўтган ёзда "Бетис"га "Лион"дан деярли 20 миллион евро эвазига ўтган эди.
Ўйинчи Андалузия клуби билан товон пули 100 миллионга тенг шартнома имзолаган, битим муддати эса 2023 йилгача.
Бундан ташқари, "Бетис" Фекирни сотган тақдирда, трансфернинг 20% ини "Лион"га тўлаши керак.



