“Милан” А Cерияда кетма-кет 22 та ўйиндан бери ютқазмаяпти

Aslanov Jasurbek
7 дек 2020
“Милан” А Cерия 10-турида “Сампдория”ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди.

Стефано Пиоли шогирдлари бу орқали Италия чемпионатидаги мағлубиятсиз cерияларини 22 та баҳсга етказиб олди. Миланликлар бу ўйинларнинг 17 тасида ғалаба қозонган, 5 тасида дуранг қайд этган. “Россонерилар” А Cериянинг 2020/21 йилги мавсуми стартидаги 10 та ўйиндан 8 тасида ғалаба қозонди. Клуб бундан яхшироқ натижани 1954/55 йилги мавсумда қайд этганди — 10 та ўйинда 9 та ғалаба.

“Милан” А Cерия 10-туридан сўнг “Интер”ни 5 очкога ортда қолдирган ҳолда мусобақа жадвалида якка пешқадам бўлиб турибди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Opta