

Ушбу ишнинг илк босқичи - 70 минг томошабинга мўлжалланган тўлақонлик стадион қуриш ва шу орқали туманнинг ҳудудини ободонлаштириш бўлади.
Мақсад сифатида "Милан" келажакда ушбу ҳудуднинг номини машҳурроқ қилиш ва модернизациялашнинг комплекс дастурини намойиш қилди. Шунингдек, ягона инфратузилма маркази ва "Милан ҳамда дарвоза" номли шаҳар ҳудудини яратиш каби мақсадлар ҳам ўрин олган.

Ушбу лойиҳани амалга ошириш учун керак бўладиган ер ҳажми ўзгармаган. Томонлар 2021 йилда 108 минг квадрат метр ерда катта қурилиш ишларини олиб бориш борасида келишувга эришишган. Агарда экиладиган гуллар ва кўчатларни ҳам инобатга оладиган бўлсак, бу ҳудуд 235 минг квадрат метрга етади.



