UZ

Сўнгги янгиликлар

21:58Келлехер дарвозасига бўлган 7 пенальтининг 4тасини қайтарди  3 21:20ЛаЛига. "Атлетико" дербида "Реал" дарвозасига 5та гол уриб, йирик ғалаба қайд этди  164 20:59АПЛ. "Манчестер Сити"да йирик ғалаба, "Ливерпуль" ва "Челси" Лондонда мағлуб бўлди  30 20:34Бундеслига. "Боруссия" Д ҳамда "Байер"дан ғалабалар  2 20:20А Серия. "Ювентус" - "Аталанта" баҳси асосий таркиблари маълум!  1 20:09Аморим: "Юнайтед" ғалаба қозонишни истайди, бироқ..."  6 19:57Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Қизилқум"ни мағлуб этди  10 19:35"Барселона" дарвозабони операция қилинди  0 19:16МЮ Аморим қўл остида жуда ёмон натижалар қайд этмоқда  8 18:59Расман: "Вест Хэм"нинг янги бош мураббийи эълон қилинди  3 18:28АПЛ. Фернандеш пенальтидан гол ура олмаган ўйинда "Манчестер Юнайтед" мағлуб бўлди  44 17:52Усмон Дембеле: "Барселона"да кўп жароҳат олардим. Ҳозир танам профессионаллашди"  0 17:24Шешко "Юнайтед"даги дебют голини урди  1 17:14"Навбаҳор" — "Қизилқум". Таркиблар маълум  2 16:45"Андижон" ўз уйида ОКМКни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0

Мигель Альварес: "Ўйиндаги ҳисоб буткул бошқача бўлиши ҳам мумкин эди" Янгиликлар

Мигель Альварес: "Ўйиндаги ҳисоб буткул бошқача бўлиши ҳам мумкин эди"

Coca-Cola Суперлиганинг 20-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" - "Сурхон" (2:3) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Мигель Альварес матбуот анжуманида иштирок этди.




Ўйин ҳақида

- Жуда чиройли ўйин бўлди. Аввало "Қўқон-1912" жамоасига навбатдаги ўйинларда омад тилайман. Бугун ўзбек футболидаги ёрқин учрашувлардан бирига гувоҳ бўлдик. Барчаси аъло даражада эди, ўйин сифати ҳам, стадионда мухлислар яратган атмосфера ҳам.

Бу ўйин биз учун жуда муҳим эди. Ғалабадан кейин тўхтаб қолмаймиз ва олдинга интилишда давом этамиз. Бугунги ғалабамиз билан "Сурхон" клубининг барча вакилларини, ишчи-ходимлар, футболчилар, мураббийлар штаби ва умуман жамоанинг барча аъзоларини табриклайман. Бизни қўллаб-қувватлаб келаётган мухлислардан ҳамиша миннатдормиз.

Олдинда тур учрашувлари бизни кутиб турибди. Қадам ба-қадам ўйиндан-ўйинга ўсиб борамиз. Бундан ташқари ўтган ўйинлар билан таққосласак, бугунги учрашувни бошқариб бораётган ҳакамлар ҳам жуда яхши ишлаганликларини эътироф этиш жоиз.  

- Учрашувнинг сўнги 10 дақиқаларида жамоангиз камбекка эришди. Бунда мезбонларнинг хатоси нимада бўлди деб ҳисоблайсиз?

- Бугун "Қўқон-1912" ёмон ўйин кўрсатгани йўқ. Гувоҳи бўлдингиз, мезбонларда вазиятлар кўпроқ ҳам эди. Ўйиндаги ҳисоб буткул бошқача бўлиши ҳам мумкин эди. Биз ўйиндан олдин рақибни жуда яхши ўрганиб чиққандик. Бундан ташқари мен ўйиннинг боришидан келиб чиқиб тактик услубни бир оз ўзгартириб қўйдим. Жамоамиз футболчилари учрашув давомида худди аскар каби кураш олиб боришди. Шу каби омиллар, шунингдек иштиёқ сабаб якунда ғалабага эришдик.

- Ўйин давомида бирданига 3 та ўзгаришга қўл урдингиз. Ғалабага айнан шу ўзгаришлар сабаб бўлди деб ҳисоблайсизми?

- Йўқ, бундай деб ўйламаган бўлардим. Жамоада фақат 11 киши ўйнамайди. Бутун таркиб, масалан 18-20 нафар футболчи бизнинг ғалабамиз учун курашади. Бу ҳам қандайдир омил бўлиши мумкин, лекин асосий сабаб эмас.

- Олдинда жамоангизни кучли рақибларга қарши ўйинлар кутиб турибди. "Сурхон"ни Суперлигада қолиш имкониятларини қандай баҳолайсиз?

- Албатта, биз ҳар бир ўйинга бор имкониятимизни ишга солган холда тайёргарлик кўрамиз. Асосий мақсадимиз жамоани Суперлигада сақлаб қолиш. Ҳозир рақиб ким эканини ўйлайдиган палла эмас, биз ҳар бир ўйинда ўз имкониятларимиздан максимал тарзда фойдаланишга ҳаракат қиламиз.

- "Сурхон" ҳомийлари жамоага яхши эътибор қаратса, келгусида сиз ва испаниялик мураббийлар штаби клубни янада кучайтириш мақсадларинг борми?

- Ҳозир асосий мақсад жамоани Суперлигада сақлаб қолиш. Нафақат испаниялик, балки маҳаллий мураббийларимиз билан ҳам биз бир оиладекмиз. Албатта жамоани келгусида янада кучли бўлиб шаклланишига ўз ҳиссамизни қўшишни мақсад қилганмиз.

Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика