UZ

Сўнгги янгиликлар

03:01Европа лигаси. "Лион" Исроилда 6та гол урди ва бошқа натижалар  1 02:59Конференциялар лигаси. "Фиорентина" ва "Кристал Пэлас" ютқазди (барча натижалар)  0 01:15Мбаппе энг яхши натижалардан бирини қайд этди  0 00:45Европа лигаси. "Рома", "Астон Вилла"дан қийин, "Порту"дан йирик ғалаба ва бошқа натижалар  0 00:19Винисиус ҳамда Хаби ўртасидаги муносабат яхшиланмоқда  1 23:50Луис Энрике: "Оғир ўйинда характер кўрсатдик"  0 23:17Мануэль Нойер: "Ўша вазиятда жуда катта хавф остига қўяётганимни билардим"  3 22:55U-17 Жаҳон чемпионати. Португалия - чемпион!  4 22:43Эдерсоннинг агенти: "У "Барселона"га мос тушади"  2 22:23ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  2 21:59Мбаппе Винисиус ҳақида: "У каби футболни тушунадиганлар жуда кам"  1 21:21Киммих: "ПСЖга қарши ўйинимиз футболга кўпроқ ўхшаганди"  3 20:51"Ливерпуль" Слот бўйича қарор қабул қилди  10 20:26ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  7 20:05U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистонни турнирдан чиқариб юборган Италия 3-ўринни қўлга киритди  5

Мейлис Диниев Суперлигада ўйнамоқчи Янгиликлар

Мейлис Диниев Суперлигада ўйнамоқчи

Бир неча соат олдин U-23 Осиё чемпионатининг 2-туридан ўрин олган Туркманистон-Эрон (2:1) жамоалари баҳси якунланди.

Биз Туркманистон жамоаси етакчиларидан бири Мейлис Диниев билан суҳбатлашдик.

- Ғалаба билан табриклаймиз, ўйин ҳақида таассуротлар...

- Раҳмат, таассуротларимни сўз билан таърифлаш қийин. Бугун бор кучимиз билан ҳаракат қилдик майдонда боримизни бердик. Ўйинчилардан тортиб, шифокор ва мураббийлар барча барча боримизни бердик жуда кўп меҳнат қилдик ва бу ўз мевасини берди. Бугун нишонлаймиз ва эртадан бу ғалабани эсдан чиқариб кейинги ўйинга тайёргарликни бошлаймиз.

- Сиз икки кучли рақиб Ўзбекистон ва Эронга қарши ўйин ўтказдингиз. Кимга қарши ўйнаш қийинроқ бўлди, деб ўйлайсиз?

- Тўғрисини айтсам ўзбеклар билан ўйнаш қийинроқ бўлди. Чунки биз бу турнирда биринчи бор иштирок этмоқдамиз. Қолаверса, мухлислар ҳам рақиб ғалабасида катта аҳамият касб этди. Стадион тўлган муҳитда ўйнадик ва бизга бу жуда катта босим берди. Эронга қарши ўйинда биз ўзимизга келиб ишончимиз ортди ва улар билан ўйинда битта йўлимиз бор эди ва у ҳам бўлса ғалаба қозониш.

- Сизнинг ўйнаш услубингиз, ҳаракатларингиз Артур Геворкянга ўхшаб кетар экан ва мураббийингизга Мейлис Диниев иккинчи Артур Геворкян бўла оладими, деб савол бердим. Улар менга агар юлдузлик касаллигига чалинмаса албатта зўр ўйинчи бўлиб етишади дедилар. Бу ҳақида сизнинг фикрингиз ва Ўзбекистон Суперлигасидан таклифлар бўлса кўриб чиқасизми?

- Артур Геворкяндек бўлишимга ҳали анча бор. Аммо Ўзбекистон Суперлигасидан таклифлар бўлса жуда хурсанд ва рози бўлиб қабул қиламан.

Учқун Азимов суҳбатлашди.

Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика