UZ

Сўнгги янгиликлар

14:35Норчаев бугун Германияда операция қилинади  0 14:25Суперлига. Плей-офф: "Арал" "Бухоро" билан рўбарў келмоқда (онлайн ҳисоб)  12 14:15Эшитдик-да! "Сурхон" футболчиси "Локомотив"га ўтди  0 13:39Шомуродов рамзий жамоадан жой олди  1 12:40TVCOM'да бугунги тақвим: Суперлигага ўтиш ўйини, “Челси” сафарда ва бошқалар  1 12:38"Рома" Дибаланинг жамоадаги келажаги бўйича қарор қабул қилди  0 12:10Санжар Қувватов собиқ жамоасига қайтди  7 11:43Водий клублари Ўзбекистон МТЖ аъзосига даъвогарлик қилмоқда  4 11:18Ўзбекистонлик футболчи Косовога йўл олмоқда  2 10:42Алонсонинг ўрнига яна бир даъвогар пайдо бўлди  4 10:15"Навбаҳор" келаси мавсум уй учрашувларини қайси стадионда ўтказиши маълум  14 09:46Кечаги аламли натижадан сўнг Аморим нималар деди?  3 09:18ОКМК етакчиларидан бир легионер бўлишга яқин  4 08:50The Best 2025. ФИФАнинг 2025 йилнинг энг яхши футболчиси соврини учун номзодлар рўйхати эълон қилинди  12 08:17"Андижон" етакчиларидан бир фаолиятини Тошкентда давом эттиради  3

“Металлург” ёшлари биринчи даврани ғалаба билан якунлашди Янгиликлар

“Металлург” ёшлари биринчи даврани ғалаба билан якунлашди

Пойтахтимиздаги Тошкент темирйўллари муҳандислик институти стадионида 3-турнинг кечиктирилган ўйини, “Локомотив” – “Металлург” жамоалари ёшлар таркиблари учрашуви бўлиб ўтди.

Қизиқарли ва муросасиз руҳда кечган ўйинда меҳмонлар 4:3 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Ўйин майдон эгаларининг тезкор ҳужумлари билан бошланди ва улар 2-дақиқадаёқ Бобир Эргашевнинг аниқ зарбаси эвазига ҳисобни очиб олишди. Тезда майдон марказини қўлга олган бекободликлар орадан йигирма дақиқа ўтгач, Муҳаммаджон Султоновнинг ажойиб зарбаси эвазига ҳисобни тенглаштиришди. Биринчи тайм тугагунча меҳмонлар яна икки марта муваффақият қозонишди. Даставвал тажрибали Дилмурод Каримов маъданчиларни ҳисобда олдинга олиб чиққан бўлса, биринчи таймнинг сўнгги сониялари ўтиб бораётганда Зуҳрилло Бобоев фарқни икки тўпга оширди. 69-дақиқада Зокир Аҳмаджонов томонидан киритилган голдан кейин ҳисоб йирик кўриниш олганди – 4:1. Бироқ айнан шу хотиржамлик бекободликларга қимматга тушди. Сўнгги 20 дақиқа мобайнида майдон эгалари ҳисобни минимал даражада қисқартириб олишгач, сўнгги сониялар бироз асабий тарзда кечди. Шундай бўлса-да, “Металлург” ғалабали ҳисобни сақлаб қолишга эришди – 4:3.

«Локомотив» (Тошкент) – «Металлург» (Бекобод) – 3:4 (1:3). ТТЙМИ стадиони.
Ҳакам:
А. Шукуруллаев (Тошкент)
Назоратчи: С. Нажафалиев (Тошкент).
Голлар: Б.Эргашев (2, 72), В.Юнусов (76) – М.Султонов (22), Д.Каримов (30), З.Бобоев (45), З.Аҳмаджонов (69).

"Локомотив": 96. Р. Нортожиев, 7. Б. Тиллабоев, 8. У. Сафаров, 10. Б. Абдуллаев, 18. Р. Ҳамроев, 21. А. Шералиев, 22. У. Абдуллаев, 31. О. Муҳаммедов, 41. Л. Адамов, 70. Б. Эргашев, 77. Д. Эргашев
Захира: 1. В. Вагин, 17. Ш. Мўминқулов, 28. Е. Танаев, 68. В. Юнусов, 87. Ю. Шоимов, 97. Ш. Собиров

“Металлург”: Тимурбек Тўйчиев, Асомиддин Абдураҳмонов, Камронбей Копадзе, Дилмурод Каримов, Улуғбек Худоёров, Мансуржон Нуралиев, Муҳаммаджон Султонов, Умид Раҳимов, Аброрбек Тошқўзиев, Худойшукур Сатторов, Зуҳрилло Бобоев.
Заҳира: Акобир Қаюмов, Зокиржон Аҳмаджонов, Муҳаммадодил Қаҳрамонов, Фарҳод Намозов, Арам Маркарян, Висол Магеррамов.


Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика