

Унга кўра, ҳимоячи ушбу мавсумни "Металлург" таркибида якунлайди. Марказий ҳимоячи бекободликлар билан 5 ойлик шартнома имзолади.
Анваржон Ғофуров жорий мавсум Суперлигада12та учрашувда майдонга тушди ва 4 маротаба сариқ карточка билан жазоланди. Ўзбекистон кубогида 3та учрашувда ҳаракат қилди.
Эслатиб ўтамиз, 2 июль куни Анваржон Ғофуровнинг "Металлург"га ўтиши мумкинлиги ҳақида хабар бергандик.




