UZ

Сўнгги янгиликлар

13:07Кавани бутсаларини михга илди  2 12:40"Қўқон-1912" қисқа муддатли таътилга чиқди  1 12:16Уоткинс: "Эмери — тактик даҳо"  3 11:48Одил Абдумажидов: "Андижонда – яқинларим кўз ўнгида тўп тепиш бошқача завқ бағишлайди"  0 11:21Каннаваро Ўзбекистон МТЖ футболчисининг ўйинини стадиондан томоша қилди  5 10:55"Хоразм" яна уч нафар футболчиси билан янги шартномалар имзолади  2 10:31"Нефтчи" яна уч нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  6 10:16Трансфермаркт нашри 2025 йилда энг кўп нархи тушган футболчилардан иборат рамзий терма жамоани тузиб чиқди  0 09:50"Сепахон" менежери Игорь Сергеев ҳақидаги саволга жавоб берди  4 09:23Туркия Суперлигаси. Шомуродов яна бир кўрсаткичда етакчилик қилмоқда  3 08:56Ўзбекистон МТЖ ЖЧ олдидан сўнгги йиғинини қачондан бошлаши маълум  3 08:30Ўзбекистонлик футболчи Қозоғистон чемпионатида тўп тепган легионерлардан иборат рамзий терма жамоадан ўрин олди  0 08:03Эрон жамоаси Ўзбекистон МТЖ етакчиларидан бири учун 1 миллион доллар бериши мумкин  21 07:39Ўзбекистон U-17 терма жамоаси футболчиси "Брага"да?  5 02:40А Серия. "Интер" қийин ўйинда Бергамода "Аталанта"ни минимал ҳисобда мағлуб этди ва жадвалда биринчи ўринга кўтарилиб олди  11

"Металлург": Мавсум олдидан сўнгги назорат учрашувида ғалаба Янгиликлар

"Металлург": Мавсум олдидан сўнгги назорат учрашувида ғалаба

Жума куни Бекободнинг “Металлург” жамоаси Қибрайдаги ўқув-машғулот маскани машғулот майдонида янги мавсум олдидан сўнгги кўрик учрашувини ўтказди.

Рақиб ўтган мавсум чемпионатда еттинчи ўринни эгаллаган Муборакнинг “Машъал” жамоаси бўлди. Қизиқарли, муросасиз руҳда утган учрашувда бекободликлар 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Ўйин тақдирини ҳал этувчи голни пойтахт вилояти вакиллари стандарт вазиятдан киритишди. 74-дақиқада бурчакдан етказиб берилган тўпни Аббос Отахонов боши билан уриб рақиб дарвозаси тўрига туширди.

Бекободликлар рақиблари дарвозасини шундан кейин ҳам ишғол этишга муваффақ бўлишганди. Бироқ Зоҳид Абдуллаевнинг киритган голини қанот ҳаками ўйиндан ташқари ҳолатда деб баҳолади ва инобатга олмади. Бундан ташқари ҳам бекободликлар яна бир қатор вазиятлардан фойдалана олишмади. Ўз навбатида учрашув қаҳрамонларидан бири сифатида “Металлург” посбони – Зафар Сафаевни ҳам мисол қилиб кўрсатиш мумкин. Боиси у камида уч-тўрт вазиятда жамоасини муқарра голлардан сақлаб қолди. Икки марта эса тўп дарвоза тўсинига тегиб қайтди.

Мураббийлар шу куни “Металлург” таркибида шуғулланаётган барча ўйинчиларга майдонга чиқиш имкониятини беришди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика