“Металлург” билан ўйин олдидан “Локомотив” сафида кўплаб йўқотишлар бор
30 июн 2017 11:53
Янгиликлар
“Металлург” билан ўйин олдидан “Локомотив” сафида кўплаб йўқотишлар бор
Хабарингиз бор, бугун Тошкентнинг “Локомотив” жамоаси Олий Лига 3-туридаги қолдирилган ўйинини ўтказади. Жамоага “Металлург” рақиблик қилади.
Бугунги учрашувга “Локомотив” таркибда бир қатор йўқотишлар билан етиб келди. Огоҳлантиришлари сони ортиб кетган жамоамиз ҳимоячиси Муҳаммад Коне мазкур матчни ўтказиб юборади. Боиси унинг ҳисобидаги сариқ карточкалар сони 4 тага етди. У “Насаф”, “Пахтакор”, “Навбаҳор” ҳамда “Бунёдкор” жамоаларига қарши кечган беллашувларда ҳакам томонидан огоҳлантириш олган эди.
Шунингдек, Диёр Туропов ва Салим Мустафоев ҳам жароҳат сабаб бугунги баҳсда жамоамизга ёрдам бера олишмайди. Жароҳатини даволаш билан банд бўлган Ислом Тўхтахўжаев ҳамда Марат Бикмаев эса агар шифокор рухсат берса, майдонга тушишлари мумкин.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Фикрлар