UZ

Сўнгги янгиликлар

07:41ЖЧ-2026 саралаши. Африка қитъасида ярим финал учрашувлари бўлиб ўтди  0 02:42ЖЧ-2026 саралаш. Италия имкониятни сақлаб қолди, Франция ҳал қилди, Роналду қизил олди ва бошқа натижалар  13 01:26Оскар фаолиятини якунлаши мумкин  0 00:54"Бавария" Нойер билан шартномани узайтирмоқчи  0 00:38Камавинганинг ҳолатига бугун баҳо берилади  0 00:13U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон Хорватияга қарши ўйинга тайёргарликни давом эттирмоқда  0 23:57ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан йирик ғалаба, Холанддан дубль ва мавсумдаги 30-гол  3 23:32ЖЧ-2026 саралаши. "Омадсиз"лар дербисидаги биринчи ўйинда дуранг  3 23:07"Ал Айн Кубоги". Эрон Кабо-Вердени пенальтилар сериясида мағлуб қилди ва финалга йўлланма олди  5 22:53Машарипов умумий гуруҳ машғулотларига қайтди  4 22:28Абдулмалик Анваровнинг ҳолати қандай?  5 22:08Фабио Каннаваро: "Имкониятим бўлганда кўпроқ футболчиларни жалб этган бўлардим, аммо ҳозирча 26та футболчини чақира оламиз"  22 21:59"Реал" икки ҳимоячини нишонга олди  1 21:30"Манчестер Юнайтед" Мактоминини қайтармоқчи  3 21:08УЕФАдан яна бир бор Исроилни барча турнирлардан четлатишни талаб қилишди  19

"Металлург" академияси футболчилари Мадриддаги турнирда иштирок этмоқда Янгиликлар

"Металлург" академияси футболчилари Мадриддаги турнирда иштирок этмоқда

Теглар :  MadCupМеталлург
Испания пойтахти Мадрид шаҳрида болалар ва ўсмир ёшдаги ўғил-қизлар ҳамда имконияти чекланган ёшлар ўртасида "MadCup" номли халқаро футбол турнири старт олди.

Тўртинчи маротаба ўтказилаётган мусобақада дунёнинг 34 мамлакатидан ташриф буюрган 200 дан ортиқ жамоа иштирок этмоқда.

Эътиборлиси, Ўзбекистоннинг "Металлург" клуби қошидаги болалар ва ўсмирлар футбол академияси тарбияланувчилари 12 ва 19 ёш тоифаларида ғолиблик учун курашади.

Жумладан, бекободликларнинг U-12 жамоаси "G" гуруҳида Испаниянинг "Евро cоккер", "Депортиво Юнион", "Алкобендас" ҳамда "Соккер Шаркс" клублари билан беллашади.

19 ёшлилар эса "C" гуруҳида Колумбиянинг "Атлетико Насьональ", Германиянинг "Веен Висбаден", Испаниянинг "Инспайр соккер" ҳамда "Реал Сосьедад Алкала" жамоалари билан тўқнаш келади.

Турнирнинг биринчи куни ҳар иккала ёш тоифасидаги жамоалар ғалабага эришди. Кичик ёш тоифасидагилар маҳаллий “Eurosoccer Akademy” жамоасини 5:3 ҳисобида доғда қолдирди.

U-19 жамоаси эса “Инспайр” жамоасига қарши муросасиз баҳс олиб боришди ва якунда 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика