"Металлург" 8 ўйиндан бери "Навбаҳор"ни мағлуб эта олмаяпти
04 авг 2023 22:30
Янгиликлар
"Металлург" 8 ўйиндан бери "Навбаҳор"ни мағлуб эта олмаяпти
Бироз аввал Coca Cola Суперлигасининг 15-туридан ўрин олган "Металлург" - "Навбаҳор" (1:1) учрашуви якунланди.
Мазкур ўйинда дуранг ўйнаган бекободликларнинг "Навбаҳор"га қарши нохуш серияси давом этади. Жумладан, мезбонларнинг Суперлига доирасида рақиб жамоага қарши ғалабасиз серияси 8 тага етди. Сўнгги марта "Металлург" 2015 йил Музаффар Музаффаровнинг ягона голи эвазига наманганликларни таслим этишни уддалаган.
Қолаверса, "маъданчилар" охирги 5 та учрашувидан бери мамлакат вице-чемпионлари дарвозасига илк марта йўл топишди. Бунга қадар Тошкент вилояти жамоаси сўнгги бор 2021 йилги мавсумда водий клуби дарвозасига йўл топганди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига. "Пахтакор" "Насаф"ни мағлуб этиб, турнир жадвалида ортда қолдирди
Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор
ФИФА Роналду мухлисларининг танқидлари ортидан Жаҳон чемпионати постерини ўчириб ташлади
Рўзиқул Бердиев "Пахтакор" майдонидаги мағлубиятдан кейин нималар деди?
Фикрлар