

Бу ҳақида TyC Sports нашри хабар бермоқда. Манбанинг маълум қилишича, янги шартномада Аргентина терма жамоаси фойдасига ишловчи бандлар бор. Агарда Месси терма жамоаси сафига чақириладиган бўлса, ПСЖ бунга тўсқинлик қила олмайди. Бу банд ҳам расмий, ҳам ўртоқлик учрашувлари учун амал қилади. Шу билан бирга, Аргентина термаси тиббий штаби ПСЖ клуби базасидаги обьектлардан фойдаланиш ҳуқуқига ҳам эга бўлади.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 10 август куни Лионель Месси ПСЖ клуби аъзосига айланганди.



