

"Менимча, бу мумкин, гарчи кўп нарса унинг хоҳишига боғлиқ бўлса ҳам. Ҳамма нарса бу вақт ичида нима содир бўлишига, у ўзини яхши ҳис қилишига боғлиқ бўлади. Унинг учун эшиклар доим очиқ. У майдонда бахтли ва унинг ўйнаши биз учун яхши", – деди Скалони.
Эслатиб ўтамиз, ЖЧ-2022даги ғалабадан сўнг Лионель Месси Аргентина терма жамоасидаги фаолиятини якунлаш ниятида эмаслигини айтган эди. Лео 2026 йилда 39 ёшга тўлади.



