Месси: "Қайси вақт қандай вазият рўй беришини Худо билади"

Sherzod Nurmatov
14 ноя 2022
Аргентина терма жамоаси ва Франциянинг ПСЖ клуби ҳужумчиси Лионель Месси динга муносабати ҳақида гапирди.

"Мен ҳеч қачон ваъда бермайман. Ҳамиша Худо қарор қилади деб ўйлайман. Қайси вақт қандай вазият рўй бериши ва нима бўлиши кераклигини Худо билади. Футболчилик фаолиятимда содир бўлган ҳаммаси учун миннатдорман. Ҳали содир бўлмаган нарса эса албатта амалга ошади. Ҳамма нарсани Худо ҳал қилади", – деди 35 ёшли аргентиналик футболчи.

Месси ЛИга 1 жорий мавсумида 7 та гол урди ҳамда 10 та голли пас узатди.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Ole