UZ

Сўнгги янгиликлар

20:41Роналду ва Жоржина Родригес Мадейра оролида тўй қилади  2 20:13Флик: "Челси" — дунёнинг энг яхши жамоаларидан бири. Бу "Барселона" учун яхши синов"  0 19:45Мареска "Челси"нинг "Барселона"га қарши ўйини ҳақида: "Ҳужум ва ҳимоя ўртасида тўғри мувозанатни топишимиз керак"  0 19:18Надаль "Реал"даги Алонсо ҳақида: "Уй бир кунда қурилмайди"  3 18:50Рафинья ҳали ҳам "Олтин тўп" аламида "ёнмоқда"... Аммо уни тушуниш мумкин  4 18:25"Реал"нинг "Олимпиакос" билан ўйин учун қайдномаси: Куртуа йўқ  2 17:57АЗ футболчисининг ҳуқуқларини "Ливерпул"га 28 млн еврога сотиши мумкин  0 17:3040 ёшли Криштиану Роналдунинг биологик ёши 28 да  19 17:03Дарвозани "қуруқ" сақлаган посбон, марказий учрашувда ғолиб бўлган мураббий, "2+1" натижа қайд этган футболчи — Суперлигада 29-турнинг энг яхшилари  1 16:41Абдужалилов, Икич, Умар, Станоевич, Одилов... Суперлига 29-тур рамзий терма жамоаси  0 16:21"Нефтчи" қоидабузарлик эвазига гол урди, "Динамо" фойдасига эса пенальти белгиланмади. Суперлиганинг 29-турида ҳакамлик таҳлили  11 15:58"Андижон" – "Арқадағ" беллашувини кувайтлик ҳакам бошқаради  5 15:37"Андижон" "Арқадағ"га қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум қилинди  7 15:09Манба: Тибо Куртуанинг ошқозони яллиғланган  1 14:46"Йилнинг энг яхши футболчиси" мукофоти учун номзодлар маълум  30

Месси нимада кубокни қўлга киритди? Бу қандай ёпинчиқ? Янгиликлар

Месси нимада кубокни қўлга киритди? Бу қандай ёпинчиқ?

Эслатиб ўтамиз: бу бишт.

Лионель Месси ЖЧ-2022даги ажойиб ғалабадан сўнг Жаҳон кубогини ноодатий кўринишда олди.

Лео медални олиши биланоқ унга Қатар амири Тамим ибн Хамад Ал Тани тайёрланган қора ёпинчиқни кийдирди. Месси бирдан буни қандай тўғри кийиш кераклигини тушунмади, унга тушунтиришди ва у қора кийимда совринни олишга йўл олди.

Бу нима?




Бу бишт – йилнинг совуқ даврида (Қатарда ҳозир қиш) гандура устидан кийиладиган қора ёпинчиқ. У мантияга ўхшайди ва ҳудди қишки кийим сифатида ишлатилади.

Бишт қора ёки жигарранг бўлади. У баъзан олтин билан безатилади, бу эса одамнинг зодагон оиласига мансублигини англатади.

Бишт одатда туя жунидан тайёрланади. Эркаклар уни одатда маълум вазиятларда кийишади: зиёфатлар, байрамлар, масалан тўйларда кийишади. Лео Месси учун эса айнан ўзгача кун эди, ҳаммаси бир-бирига мос келади.



Қатардаги эркаклар одатда оқ рангли либос кийишади. Умумий талқинга кўра, эркакларга оқ ранг тўғри келади, сабаби улар кўп вақтларини уйдан ташқарида ўтказадилар, аниқроғи чўлда жазирама қуёш остида. Аёллар эса аксинча, чодирда қолишади ва кийимлари камроқ ифлос бўлиши учун қора рангда кийишади.


Лео ҳудди амирдек, ёрқин оқ рангли футболка ва қора ёпинчиқда гавдаланди, бу эса жозибали кўринди.



Жаҳон чемпионати мезбонлари ЖЧ бош совринини топшириш маросимида ўз анъаналарини шундай тарзда реклама қилишди. Энди Лео Мессининг энг ажойиб лаҳзалари акс этган барча суратларда бу биштни кўриш мумкин.

Айтганча, амирнинг ҳаракатлари ҳаммага ҳам ёқмади. "Шунчаки нима учун?", – дея ҳайрон бўлди Аргентина терма жамоаси ва "Ман Сити" собиқ ўйинчиси Пабло Сабалета. Бастиан Шванштайгер эса кенгроқ гапирди: "Ўйинчидан катта лаҳзаларни тортиб олишди. Бу тўғри бўлди деб ўйламайман. Буни бироз кейинроқ, кийим алмаштириш хонасида қилиш мумкин эди. Бу Мессининг ўзига ҳам ёқди дея олмайман. Менимча, акция муваффақиятли чиқмади".

Михаэль Баллак ҳам хурсанд эмас: "Бу жаҳлни чиқаради. Аммо, Мессининг уни ечмагани Леонинг одобидан далолат беради. Бу суратлар абадий қолади. Футбол либоси билан ўз мамлакатингни намойиш этасан, у эса кўриниб туриши керак".


Алишер Остонов таржимаси

Муаллиф : Alisher
Рейтинг: +20   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика