Месси, Мбаппе ва Верратти "Бавария"га қарши ўйин учун қайдномадан ўрин олди

Оқил Абдубарноев
13 фев 2023
ПСЖ Чемпионлар лигаси доирасида "Бавария"га қарши ўйин учун қайдномасини эълон қилди.

Хусусан, рўйхатга Килиан Мбаппе, Лионель Месси ва Марко Верратти киритилган. Эслатиб ўтамиз, улар "Монако"га қарши ўйинни (1:3) жароҳати туфайли ўтказиб юборганди.

Чемпионлар лигасининг 1/8 финалидан ўрин олган ПСЖ - "Бавария" учрашуви эртага, 14 февраль куни бўлиб ўтади.


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: twitter.com/PSG_inside