Месси клублардаги ассистлари сонини 300тага етказди

Mirjalol Normatov
12 мар 2023
ПСЖ форварди Лео Месси кеча "Брест"га қарши ўйинда голли пас амалга оширди.

Шу орқали аргентиналик футболчи клублардаги фаолияти давомидаги 300-ассистини амалга оширди. "Барселона"даги фаолияти давомида 268та ассистни қайд этган ҳужумчи ПСЖда кеча 32-ассистини ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

Ушбу мавсумда Месси Франция чемпионатида 22та ўйинда 13тадан гол ва ассист қайд этди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal