Месси илк бор Мексика терма жамоаси либоси полга ташлангани билан боғлиқ воқеага изоҳ берди

Sherzod Nurmatov
1 дек 2022
Аргентина терма жамоаси сардори Лионель Месси биринчи марта Мексика терма жамоаси либоси билан юз берган вазият ҳақида гапирди.

У шу сабаб билан Мексика халқига нисбатан ҳурматсизликда айбланганди.



"Бу – тушунмовчилик. Мени таниганларнинг ҳаммаси ҳурматсизлик қилмаганимни тушунади. Бу шунчаки кийиниш хонаси ва ўйиндан кейинги нарсалар. Мен кечирим сўрайдиган нарса йўқ, чунки ҳеч қачон Мексика халқига ёки Мексика терма жамоаси либосига ҳурматсизлик кўрсатмаганман", – деди Месси.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ижтимоий тармоқларда ЖЧ-2022 гуруҳ босқичи 2-турида Мексика устидан қозонилган ғалабадан сўнг (2:0) Аргентина терма жамоасининг кийим алмаштириш хонасидан сурат пайдо бўлганди. Шундан сўнг Альварес футболчини ҳурматсизликда айблади.

Мессини кўплаб таниқли футболчилар ва бошқа спорт турлари вакиллари, жумладан, афсонавий боксчи Майк Тайсон ҳимоя қилди. Агар у футболчини ҳақорат қилишда давом этса, мексикалик жаҳон чемпиони Сауль Альварес билан жанг қилиш учун рингга чиқишга ваъда берди. 


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: TUDN