Месси Франция чемпионатида ўзгача рекорд ўрнатди

Eldor Akmurzayev
9 май 2022
Лига 1 доирасида ПСЖ уйда “Труа” билан жанговар дуранг ўйнади.

Месси учрашувда яна самарали натижа кўрсатолмади. Аммо у мусобақада 10-маротаба дарвоза устун ва тўсинини пойлаб, ўзига хос рекорд қайд этди.

Бу каби статистика 2009 йилдан бери ҳисоблаб келинади. Қайд этиш жоиз, Месси жорий мавсум Лига 1'да 24 баҳсда қатнашиб, 4+13 натижа кўрсатмоқда.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: football24.ru