Месси фаолиятидаги иккинчи пента-трикни қайд этди

Eldor Akmurzayev
6 июн 2022
Халқаро ўртоқлик учрашув доирасида Аргентина Лионель Мессининг бешта голи эвазига Эстонияни йирик (5:0) ҳисобда мағлуб этди.

Месси профессионал фаолияти 2-маротаба пента-трикка эришди. Дастлабкиси эса 2012 йил Чемпионлар Лигаси 1/8 финали доирасида "Барселона" таркибида “Байер”га қарши (7:1) ўйинда юз берганди.

Эслатиб ўтамиз, Месси 56-маротаба бир ўйин давомида 3+ гол уришга эришди.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Championat.asia