UZ

Сўнгги янгиликлар

22:49Моуринью "Реал" собиқ ўйинчисини нишонга олди  0 22:11АПЛ. "Арсенал"дан йирик ғалаба, лондонликларнинг сўнгги голини ўтган йили Ўзбекистонга қарши баҳсда ҳаракат қилган 17 ёшли ўйинчи урди  5 22:06Бундеслига. "Байер" 0:2ни 5:2 қилди, "Боруссия Дортмунд"дан жавобсиз 4та тўп, "Хоффенхайм" — "Лейпциг" ўйинида 7та гол  0 22:00Суперлига. Экстра-тайм: жорий мавсум узоқ давом этган ўйинлар  0 21:35"Манчестер Сити" — "Тоттенхэм". Холанд ва Сон Хён Мин асосий таркибда  0 21:10"Милан" — "Ювентус". Таркиблар маълум  6 20:57А Серия. "Интер" "Верона"га қарши ўйин тақдирини биринчи бўлимнинг ўзида ҳал қилди  0 20:40Вадим Абрамов: "Барча голларни қарши ҳужумлар туфайли ўтказиб юбордик, ўйин учун режамиз умуман бошқача эди"  2 20:27Александр Хомяков: "Раҳбарият янги мутахассис излаётган экан, демак улар мендан мамнун эмас"  6 20:13"Ланс" — "Марсель". Ҳусанов дисквалификация сабаб ўйинни ўтказиб юборади  3 19:44"Арсенал" - "Ноттингем Форест". Таркиблар билан танишинг  0 19:35"Челси" ғалаба қозонди ва жадвалда 3-ўринга чиқиб олди  1 19:27Илёс Зейтуллаев: "Йигитлар сўнгги учрашувларда асосий ва захира деган тушунчалар йўқлигини тушунишди"  3 19:21Суперлига. "Андижон" "Динамо"ни йирик ҳисобда мағлуб этди ва Суперлигада ўрнини сақлаб қолди  13 19:09Денис Коростиченко: "Бунёдкор" захираси бизникидан кучлироқ экан"  0

Месси "Барса"га қайтишга қарши эмас, аммо битта муаммо бор... Пике Янгиликлар

Месси "Барса"га қайтишга қарши эмас, аммо битта муаммо бор... Пике

Лео Мессининг "Барселона"га қайтиши ҳақидаги миш-мишлар яна испан матбуотида кўпаймоқда.

"Барса" аргентиналикнинг "Камп Ноу"га қайтиш хоҳишини билиб турибди. Аммо, Леони собиқ шериги ўйлантирмоқда.



Журналист Марк Марбанинг сўзларига кўра, Лео ўзини "Барселона"да Жерар Пике билан бирга кўрмайди. Инсайдер Леонинг мотивацияси ҳақида гапирмади, балки гап пулдадир.


Январь сўнггида журналист Луис Канут Лео Пикенинг ишидан хафа бўлганини хабар қилди. Пике Мессини жамоада қолдириш учун маошининг камайишига рози бўлмаган.


"Пикенинг шартномани узайтириши Мессига оғир ботди ва у хафа бўлди. Унга хиёнат қилганликларини ҳис қилди. Пике Месси "Барса"дан кетмагунга қадар шартномасини узайтирмади. Мессининг фикрига кўра, Жерар у кетишидан олдин шартномани узайтириши мумкин эди", — дейди Канут.


Пике "Барса" ва Хави билан жанжаллашмоқда — у "Атлетико"га кетиши мумкин



Пикеда "Барселона" билан анчадан бери кескин муносабатлар бор. Клуб ўтган ёздаёқ ундан гигант маоши сабаб қутулмоқчи эди. "Барса" билан олдинги шартнома шартларига кўра, Жерар Европадаги энг катта маош оладиган ҳимоячи эди — йилига 28,4 млн евро (15 млн тоза). У бундай маошни Серхио Рамос (у 12,5 млн олади)дан ўтиб кетиш учун собиқ президент Жозеп Бартомеу билан музокараларда қўлга киритган.


Пике 2020 йилда янги шартнома имзолади.



El Mundo'нинг хабарига кўра, Пикенинг маош бўйича шартнома шартлари мавсум бўйича бундай кўринишда бўлган: 2020/21 йилги мавсум — солиқларга қадар 18 млн евро, 2021/22 йилги мавсум — солиқларга қадар 27,7 млн евро, 2022/23 — солиқларга қадар 29,5 млн евро, 2023/24 йилги мавсум — солиқларга қадар 40,8 млн евро. Каталония ОАВнинг хабарига кўра, Пике икки марта маошининг тушишига рози бўлган — илк бор Бартомеу қўл остида 2020 йил (50 фоизга), иккинчиси Жоан Лапорта келганидан сўнг. Аммо, гап катта эҳтимол билан тўловларнинг кечиктириб тўланиши ҳақида бўлган — клуб қарзларни яқин вақтлар ичида қайтариб беради, ёши катта ҳимоячининг маош ўсиши шу билан боғлиқ.


35 ёшли марказий ҳимоячи ҳозирда асосий таркибдаги ўрнини йўқотган ва жамоа бош мураббийи Хави билан келиша олмаяпти. Diario Sport'нинг хабарига кўра, Пикега ундан маошининг тушишини сўрашлари ва асосий таркибдаги ўрнини йўқотгани ёқмаяпти. Хавига эса футболчи доим нимадандир нолиши ва клубдан ниманидир талаб қилиш ёқмаяпти.


Пикега "Атлетико" томонидан қизиқиш бор — Диего Симеоне мудофаа учун ўйинчи изламоқда, клуб Пикени ҳимоя етакчиси сифатида кўрмоқда. Аммо, ҳали ҳеч қандай аниқ нарса йўқ.


Пике Мессининг кетганидан йиғлаганини айтди. Аммо, уларнинг муносабатлари яхши эмас



Лео "Барселона"дан кетганида, Пике хафа бўлганини айтди.


"Месси кетганида йиғладим. У учун йиғладим. У фаолиятининг сўнггига қадар "Барселона"да қолса ажойиб бўларди. Унинг нега шартномани узайтирмаганини тушунаман. Клубда эски президент ва унинг менежменти сабаб молиявий муаммолар бўлганди. Барибир бундай нарсалар содир бўлади, сиз охирида амалга ошмайдиган қарорлар қабул қиласиз. Месси "Барселона" ва мухлислар учун қандайдир худо эди. У қолса ажойиб бўлар эди", — деди Пике.


Аммо, Пике ва Месси ўртасидаги муносабатлар бунга қадар бузилган эди. Аниқроғи, Леонинг рафиқаси Антонелла Рокуццонинг муносабатлари бузилди. Гап шундаки, у Пикенинг собиқ севгилиси Нурия Томас билан яқиндан гаплашарди. Жерар эса хунук тарзда у билан ажрашди — Нурия билан ажрашгунга қадар Шакира билан учрашди. Айнан шу сабаб, Пике Мессининг тўйига келмаганди ҳам.




Алишер Остонов таржимаси

Муаллиф : Alisher
Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика