Месси 2005/06 йилги мавсумдаги антирекордини такрорлади

Eldor Akmurzayev
30 окт 2021
Лига 1 доирасида ўтган ПСЖ – “Лилль” (2:1) баҳсида Лионель Месси танаффусда захирага олинди ва гол уролмади.

Месси мусобақада 5та ўйинда қатнашиб, ҳалигача ўз ҳисобига гол ёки пас ёздириб қўя олмаяпти. Аргентиналик сўнгги бор чемпионатдаги бундай антирекордни 2005/06 йилги мавсум “Барселона”даги 2-мавсумида қайд этганди.

Аввалроқ, парижликлар устози Маурисио Почеттино 34 ёшли футболчи жароҳати туфайли захирага олингани ҳақида айтганди.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Squawka